Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларида қисман газ ўчирилади
![Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларида қисман газ ўчирилади Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларида қисман газ ўчирилади](/photos/news/KV2IbHngbf10R1P.jpeg)
29-30 ноябрь кунлари қуйидаги маҳалла ва кўчаларда таъмирлаш ишлари сабаб газ таъминоти тўхтатилади:
🔸Учтепа туманида 29 ноябрь соат 11:00 дан 17:00 гача 13-мавзедаги 6 та кўп қаватли уй, 480 та ерли хонадон ва 2 та улгуржи истеъмолчида.
🔸Яккасарой туманида 30 ноябрь соат 11:00 дан 17:00 гача “Қушбеги”, “Мерос”, “Тўқимачи”, “Муҳандислар” маҳаллалари ва 42 та улгуржи истеъмолчида.
🔸Бектемир туманида 30 ноябрь соат 10:00 дан 18:00 гача “Ҳусайн Байқаро”, “Бектемир” “Олтинтопган”, “Абай”, “Мусаффо”, “Соҳил” маҳаллаларида ҳамда 284 та улгуржи истеъмолчида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).