Уч ёшли болани гаровга олиб, балкондан ташлаб юбориш билан қўрқитган эркак қўлга олинди (ВИДЕО)

Уч ёшли болани гаровга олиб, балкондан ташлаб юбориш билан қўрқитган эркак қўлга олинди (ВИДЕО)

Иркуцкда уч ёшли болани гаровга олган ва уч соат давомида балконда уни ташлаб юбориш билан таҳдид қилган Роман Терентьев ҳибсга олинган.

Сешанба куни Совецкая кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда яшовчи эркак қўлида бола билан деразадан балкон остонасига чиқиб, гўдакни ўлдириш таҳдиди остида рафиқаси билан учрашишни талаб қила бошлади. Ҳеч қандай келишув унга таъсир қилмади. Полиция ходимлари, психолог ва қўшнилар эркак билан гаплашди, кейин хотини келди.

Маълум бўлишича, у яқинда ҳаддан ташқари рашк туфайли хотинини қаттиқ калтаклаган. Ҳозирда кўзлари кўкарган аёл полицияга унга қарши ариза ёзган.

Охир-оқибат Терентьев болани онасига беришга рози бўлди. Шундан сўнг квартирага махсус кучлар кириб келди. Эркак ҳибсга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!