Тутқаноқми ё шайтонлаш? Уларнинг фарқи нимада?

Тутқаноқми ё шайтонлаш? Уларнинг фарқи нимада?

Бу касалликни деярли ҳамма билади. Уни “талваса”, “акашак”, “қуёнчиқ” (русчада “судорога”, “припадка”) тарзида ҳам қўллаймиз. Тиббиёт фанлари докторлари Сайдулла Расулов, Фурқат Шамсиев ва Рустам Шарипов тиббиёт илмида “шайтонлаш” деб аташни таклиф этишди. Улар эрта ёшдаги болаларнинг бундай ҳолатига изоҳ ва тасниф ишлаб чиқдилар. Бу эса мазкур касалликни даволашда янги имкониятлар яратди.

Олимларнинг “Mashhur press” нашриётида чоп этилган қўлланмасида “шайтонлаш” ҳолатининг сабаблари, ривожланиш механизми, клиник кўринишлари, замонавий диагностик усуллари ифода этилган. Муаллифларнинг китобга хуруж даврида шошилинч ёрдам кўрсатиш учун мавжуд халқаро нормаларни хам киритишган.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!