Туш кўриш ҳақиқати ҳамда шайтон тушда набий (алайҳиссалом)ни тамсил қила олмаслиги ҳақида

A A A
Туш кўриш ҳақиқати ҳамда шайтон тушда набий (алайҳиссалом)ни тамсил қила олмаслиги ҳақида

Муҳаммад ибн Мусо Ҳараший (розияллоҳу анҳу) Ҳаммод ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан, у Ҳишом (розияллоҳу анҳу)дан, у Муҳаммад (розияллоҳу анҳу)дан, у эса Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Ким Мени тушида кўрса, шубҳасиз, Мени (ростдан ҳам) кўрган бўлади. Чунки шайтон Менинг тимсолимга кира олмайди”. Бирор (олим) киши Абу Ҳурайрага (Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кўрганлиги ҳақида) туш айтса, у: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни қандай ҳолатда кўрдинг?”, деб сўрар, агар туш тўғри бўлса, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кўрганлигини тасдиқлар, агар нотўғри бўлса: “Сен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кўрмабсан”, дер эди».

Абу Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) айтади: «Ҳадисдаги “Ким Мени тушида кўрса” жумласи “Ким Мени ўзимдаги сифатлар билан кўрса” деган маънони англатади. Агар бирор киши тушида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни У зотда бўлмаган сифатлар билан кўрса, у Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­ни кўрмаган ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Мени кўрса”, деганлар. Бу эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ўзига хос сифатлари билан кўриш орқалигина ҳосил бўлади». Тушнинг уч мартабаси бор:

Тушга вакил қилинган фаришта кўрсатган туш. Бу ҳақиқий тушдир.

Шайтон намойиш қилган туш.

Кишининг хаёлига келган нарсаларнинг намоён бўлиши.

Бу ҳақда Аҳмад ибн Абу Абдуллоҳ Сулламий Бас­рий (розияллоҳу анҳу) Язид ибн Зариъ (розияллоҳу анҳу)дан, у Саид (розияллоҳу анҳу)дан, у Қатода (розияллоҳу анҳу)дан, у Муҳаммад ибн Сирин (розияллоҳу анҳу)дан, у эса Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Туш учтадир: киши хаёлига келган нарсанинг тушда намоён бўлиши, ҳақ туш ва шайтондан содир бўлган туш. Ким ёмон туш кўрса, ўрнидан туриб, намоз ўқисин”».

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дер эдилар: “Ким Мени кўрса, албатта, Мен мана шундайман. Шайтон менинг қиёфамга кира олмайди”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яна шундай дер эдилар: “Туш фақат олим ёки насиҳатгўй инсонгагина айтилади”.

Отам (розияллоҳу анҳу) бу ҳақда Юсуф ибн Баҳлул (розияллоҳу анҳу)дан, у Абада ибн Сулаймон (розияллоҳу анҳу)дан, у Муҳаммад ибн Исҳоқ (розияллоҳу анҳу)дан, у Муҳаммад ибн Иброҳим Таймий (розияллоҳу анҳу)дан, у Абу Салама ибн Абдураҳмон (розияллоҳу анҳу)дан, у Абу Қатода Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шундай деганларини эшитганман: “Туш учта мартабада бўлади: улардан бири кишининг хаёлига келган нарса бўлиб, у ҳеч нарса эмас (ҳеч нарсани англатмайди). Тушнинг яна бир тури шайтондан бўлади. Бирортангиз ёмон туш кўрса, чап томонига тупуриб, қувғин шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраб, Аллоҳга ёлворсин. Шунда шайтон унга асло зарар етказа олмайди. Тушнинг яна бир тури Аллоҳдан башоратдир. Солиҳ кишининг туши пайғамбарликнинг қирқ олтидан бир қисмидир. Агар бирортангиз туш кўрса, уни насиҳатгўй ва оқил инсонга айтсин. (Тушни таъбир қилаётган инсон эса) яхши сўзларни айтсин ёки яхшиликка таъвил қилсин”».

Солиҳ ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) Ҳишом (розияллоҳу анҳу)дан, у Яъло ибн Ато (розияллоҳу анҳу)­дан, у Вакиъ ибн Адас Уқайлий (розияллоҳу анҳу)дан, у амакиси Абу Разин Лақит ибн Омир Мунтафиқ (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Туш таъбир қилингунча кишининг боши узра учиб туради. Агар таъбир қилинса, тушади”. Ҳисоблашимча, Расулул­лоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар: “Тушни фақат дўстга ёки насиҳатгўй оқил инсонга айтгин”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шун­дай деганлар: “Мўминнинг туши пайғамбарликнинг қирқ олтидан бир қисмидир”.

Қутайба ибн Саид (розияллоҳу анҳу) Ибн Луҳайъа (розияллоҳу анҳу)дан, у Аъраж (розияллоҳу анҳу)дан, у Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Солиҳ кишининг туши пайғамбарликнинг қирқ олтидан бир қисмидир”».

Суфён ибн Вакиъ (розияллоҳу анҳу) Юнус ибн Бакир (розияллоҳу анҳу)дан, у Муҳаммад ибн Исҳоқ (розияллоҳу анҳу)дан, у Абдураҳмон Аъраж (розияллоҳу анҳу)­дан, у эса Сулаймон ибн Ғариб (розияллоҳу анҳу)­дан шундай ривоят қилади: «Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг шундай деганини эшитганман: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Солиҳ кишининг туши пайғамбарликнинг қирқ олтидан бир қисмидир”». Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): “Пайғамбарликнинг элликдан бир қисмидир”, деган. Абу Сулаймон (розияллоҳу анҳу) шундай дейди: “Буни (элликдан бир қисми эканини) Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан эшитганман”. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) шундай деган: «Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтади ва мен ҳам айтаман: “(Элликдан бир қисми эканини)Аббос ибн Абдулмутталиб (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилиб айтган”».

Қутайба ибн Саид (розияллоҳу анҳу) Молик ибн Анас (розияллоҳу анҳу)дан, у Исҳоқ ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан, у Абу Талҳа (розияллоҳу анҳу)­дан, у Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан шундай риво­ят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айт­дилар: “Солиҳ кишининг яхши туши пай­ғамбарликнинг қирқ олтидан бир қисмидир”».

Махзумий (розияллоҳу анҳу) Суфён (розияллоҳу анҳу)дан, у Зуҳрий (розияллоҳу анҳу)дан, у Абу Салама (розияллоҳу анҳу)дан, у эса Абу Қатода (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Руъё (яхши туш) Аллоҳдандир. Ҳулм (узуқ-юлуқ туш) эса шайтондандир. Бирортангиз ёмон кўрган нарсасини тушида кўрса, чап тарафига уч марта тупуриб, шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраб, Аллоҳга илтижо қилсин. Шунда шайтон унга зарар бера олмайди”».

Абдужаббор (розияллоҳу анҳу) Суфён (розияллоҳу анҳу)дан, у Сулаймон ибн Суҳайм (розияллоҳу анҳу)­дан, у Иброҳим ибн Абдураҳмон ибн Маъбад (розияллоҳу анҳу)дан, у отасидан, у Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пардани кўтардилар. Одамлар Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг ортида саф тортиб турар эдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй одамлар! Пайғамбарлик башоратларидан ҳеч нарса қолмади. Фақат мусулмон кўрадиган ёки у учун кўриладиган солиҳ тушгина қолди”, дедилар».

Руъё – солиҳ туш ҳақ бўлиб, у ғайбдан хабар бериб, Аллоҳнинг ҳузуридан келади. Бу Аллоҳ таоло томонидан бўлган қўллаб-қувватлаш, башорат, огоҳлантириш ва танбеҳ бўлиб, Аллоҳнинг жорий қилган шариатида бардавом бўлишда бандага кўмак вазифасини ўтайди.Аввалги умматларнинг барча ишлари туш билан мувофиқ бажарилган. Фақат бу уммат даврига келиб, тушнинг кучи сусайган. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га келган ваҳийнинг буюклиги тушни заифлаштириб қўйган. Зеро, уммат орасидаги сиддиқлар, муҳаддаслар (авлиёлик даражаси), яқийн ва илҳом соҳиблари (яъни авлиёлар) сабабли тушга беҳожатлик пайдо бўлган.

Тушга бир фаришта вакил қилинган бўлиб, у ҳикматларни намоён қилиб туради. Мазкур фаришта одам фарзандининг Лавҳул-маҳфуздаги қиссаларини кўриб, ундан нусха олади ва ҳар бир инсонга ўзига мос тарзда қиссаларни (тушда) кўрсатади. Инсон ухлаб, нафси жасадидан чиққанда, фаришта мазкур нарсаларни унга ҳикмат йўли билан кўрсатади. Бу эса инсонга башорат, огоҳлантириш ёки танбеҳ тарзда намоён бўлади.

Мўмин одам ҳасад қурбонидир. Шайтон мўминга ашаддий душмандир. Шу боис у турли макру ҳийлалар билан мўминни васваса қилади ва унга ҳасад қилади, унинг ишларини бузиб, чалкаштириш пайида бўлади. Агар мўмин содиқ туш кўрса, шайтон унга ўз макридан бирор нарсани кўрсатиб, тушини чалкаштиришга ва Аллоҳдан келган башорат, огоҳлантириш ва танбеҳни бузиб кўрсатишга ҳаракат қилади. Шунингдек, инсоннинг ёмонликка буюрувчи нафси ҳам тушда-ю уйғоқликдаги барча ишларда шайтонга кўмаклашади. Баъзан туш инсоннинг уйғоқликда гувоҳ бўлган нарсалардан иборат бўлади. Инсон нафси тушда танадан чиққанда, унга уйғоқликда содир бўлган нарсалар кўрсатилади. Бу нафс ва орзу-ҳаваснинг иши бўлиб, ғайбдан хабар бериш маъносини англатмайди. Тушнинг бу икки тури кераксиз ва маъносизликка таъ­вил қилинади.

Учинчи тур – содиқ тушдир. Аллоҳ бандаларига башорат бериб, уларни огоҳлантириб, уларга танбеҳ бериб ёки ишларини ақл билан юритишлари учун уларга хабар бериб, кўрсатиладиган тушдир.

Башоратга Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) билан боғлиқ қуйидаги туш мисол бўлади. Суҳайб (розияллоҳу анҳу) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ҳузурига келиб: “Тушимда қўлингиз бўйнингизга боғланган ҳолда тахтиравонда ўтириб, Маҳшарга олиб кетилаётганингизни кўрдим”, деди. Шунда Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Аллоҳ улуғдир! Аллоҳ динимни қайта тирилиш кунигача жам қилибди (мустаҳкамлабди)”, деди.

Огоҳлантириш маъносидаги тушга Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис мисол бўлади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан сўнг Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу) Ямандан қайтиб келди. У билан бирга ўша ерда қўлга киритган бир қули ҳам келди. Умар (розияллоҳу анҳу) Муоз (розияллоҳу анҳу)га: “Бу қулни Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га олиб бориб, ҳалоллаб ол”, деди. Муоз (розияллоҳу анҳу) бош тортди ва: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мени Яманга юборганларида динда қўлга киритган нарсаларимга эга бўлишга ижозат берганлар. Шунинг учун ҳадя менга ҳалолдир”, деди. Муоз (розияллоҳу анҳу) уйига боргач, ухлади ва шу куни тунда туш кўрди. Тушида сувда чўкаётган эди. Шу пайт Умар (розияллоҳу анҳу) келиб, унинг қўлидан ушлаб, сувдан чиқариб олди. Тонг отгач, Муоз (розияллоҳу анҳу) қулни олиб, Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ҳузурига келди ва бўлган воқеани сўзлаб берди. Шунда Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сени юборганларида ижозат берганларини билган эдим. Улар сенга ҳалолдир”, деди».

Буни бизга Али ибн Ҳажар (розияллоҳу анҳу) Сувайд ибн Абдулазиз Суламий (розияллоҳу анҳу)дан, у Урва ибн Рувайм (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган.

Наҳованд фатҳидаги ҳодиса ҳам шунга мисол бўлади. Яъни, Умар (розияллоҳу анҳу)га иккита саватда қимматбаҳо тақинчоқлар келтиришди. Нажирхоннинг хазинаси бор эди. Бир киши ўзи ва оиласига омонлик берилишини сўраб, мазкур хазинанинг жойини кўрсатди. Хазинани Соиб ибн Ақраъ (розияллоҳу анҳу) Умар (розияллоҳу анҳу)га олиб келди. Умар (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобийларини тўплаб, хазинага муҳр босди ва уни давлат хазинасига қўшиб қўйди. Шу куни тунда Умар (розияллоҳу анҳу) туш кўрди. Тушида фаришталар иккита саватни келтириб, ундаги нарсаларни ёқиб юбориб, ҳар тарафга соча бошладилар. Умар (розияллоҳу анҳу) ҳам ёниб кетишига оз қолди. Эртаси куни Умар (розияллоҳу анҳу) Куфага чопар юбориб: “Мен билан сенга нима бўлди, эй Соиб (розияллоҳу анҳу)? Мен шундай нарсаларни кўрдим. Саватларни Куфага олиб бор ва урушда ўлган ҳамда асир тушганлар эвазига сотиб юбор”, деди.

Буни бизга Довуд ибн Ҳаммод Қайсий (розияллоҳу анҳу) Ҳаммод ибн Довуд Саълабий Куфий (розияллоҳу анҳу)дан, у Музрис ибн Абдуллоҳ Волибий (розияллоҳу анҳу)дан, у Юнус (розияллоҳу анҳу)дан, у эса Ҳасан (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган.

Танбеҳ маъносидаги тушга қуйидагилар мисол бўлади:

Абдуллоҳ ибн Абу Зиёд (розияллоҳу анҳу) Сайёр (розияллоҳу анҳу)дан, у Ҳаммод ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан, у Язид ибн Ҳозим (розияллоҳу анҳу)дан, у
Сулаймон ибн Ясор (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилади: «Абу Усайд Ансорий (розияллоҳу анҳу) бир куни тунда уйғониб, шундай деди: “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, Унга қайтажакмиз! Бугун тунда вирд (Қуръоннинг маълум қисмини тунда ўқишни одат қилиш)имни бажара олмадим. Вирдим “Бақара” сураси эди. Тушимда мени сигир шоҳи билан сузаётганини кўрдим”».

Суҳайл ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) Марвон Фаззорий (розияллоҳу анҳу)дан, у Самир ибн Абу Восил (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилади: “Айтилишича, Аллоҳ бирор бандага яхшиликни раво кўрса, унга тушда танбеҳ беради”.

Дунё ва охират ишларидан хабар бериш маъносидаги тушга келсак, унга қуйидаги ривоят мисол бўлади:

Отам (розияллоҳу анҳу) Аҳмад ибн Юнус (розияллоҳу анҳу)дан, у Саид ибн Солим Қаддоҳ (розияллоҳу анҳу)дан, у Нофиъ (розияллоҳу анҳу)дан, у эса Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилади: «Бир киши Умар (розияллоҳу анҳу) ҳузурига келди. Умар (розияллоҳу анҳу) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) билан бирга эди. Мазкур киши: “Мен сиз ҳақингизда туш кўрдим”, деди. Умар (розияллоҳу анҳу): “Сенинг тушингга эҳтиёжимиз йўқ”, деди. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Тушингни айт”, деди. Киши: “Тушимда инсонларнинг тўпланганини кўрдим. Сиз одамларни уч иш билан қўрқитиб юборган эдингиз гўё. Мен: “Умар (розияллоҳу анҳу) қайси нарсалар билан инсонларни қўрқитиб юборди?”, деб сўрадим. “Умар (розияллоҳу анҳу) халифа бўлади, Аллоҳнинг йўлида уни ҳеч бир маломатчининг маломати ташвишга солмайди ва шаҳид ҳолида ўлдирилади”, деди. Умар (розияллоҳу анҳу): “Маъносиз туш! Сенинг тушингга муҳтож эмасмиз”, деди. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) эса: “Яхшиликни кўрибсан ва яхшилик бўлади”, деди. Умар (розияллоҳу анҳу) Шомга борганида мазкур кишини кўрди. Умар (розияллоҳу анҳу) уни чақириб: “Туш кўрган одам сенмисан?”, деб сўради. Киши: “Тушимни нима қиласиз? Ахир, мени доим урушиб берардингиз-ку!”, деди. Умар (розияллоҳу анҳу): “Тушингни айтиб бер”, деди. Киши: “Тушимда инсонларнинг тўп­ланганини кўрдим. Сиз одамларни уч фаолият билан қўрқитиб юборган эдингиз гўё. Мен: “Умар (розияллоҳу анҳу) қайси нарсалар билан инсонларни қўрқитиб юборди?”, деб сўрадим. “Умар (розияллоҳу анҳу) халифа бўлади”, деди. Шунда Умар (розияллоҳу анҳу): “Шундай ҳам бўлди. Аллоҳдан бу тушнинг яхшилигини сўраб, ёмонлигидан паноҳ тилаймиз”, деди. Киши: “Аллоҳнинг йўлида уни ҳеч бир маломатчининг маломати ташвишга солмайди”, деди. Умар (розияллоҳу анҳу): “Мен шундай бўлишини умид қиламан ёки Аллоҳ мени шундай деб билишини истайман”, деди. Киши: “Шаҳид ҳолида ўлдирилади”, деди. Умар (розияллоҳу анҳу): “Шаҳидлик? Умар (розияллоҳу анҳу) қаерда-ю шаҳидлик қаерда?! Балки Аллоҳ бир кофирни юбориб, мени хўрозни сўйгандек унга сўйдирар ва унинг хорлиги билан мени улуғ қилиб, менинг улуғлигим билан уни хор қилар!”, деди. Сўнг Умар (розияллоҳу анҳу) шундай деди: “Ҳолингга вой бўлсин! Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­дан кейин инсонларнинг энг яхшисининг ҳузурида тушингни айтишингни истаган эдим”».

Туш масаласи Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва саҳобийлар наздида жуда аҳамиятли ва улуғ масалалардан бўлган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам) намоз ўқиганларида (намоздан кейин) саҳобийлардан туш ҳақида сўрар эдилар.

Ризқуллоҳ ибн Мусо Ножий (розияллоҳу анҳу) Муам­мал ибн Исмоил (розияллоҳу анҳу)дан, у Ҳаммод ибн Салама (розияллоҳу анҳу)дан, у Саид ибн Жамҳон (розияллоҳу анҳу)дан, у эса Сафина (розияллоҳу анҳу)­дан шундай ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бомдод намозини ўқиганларида саҳобийларига юзланиб: “Бугун тунда қайси бирингиз туш кўрди?”, дер эдилар. Шундай кунларнинг бирида бир киши: “Мен, ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)! Тушимда осмонга бир тарози қўйилди. Торозининг бир палласига Сиз, иккинчи палласига Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) қўйилди. Сиз Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)дан оғир келдингиз, сўнг юқорига кўтарилдингиз, Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) эса жойида қолди. Сўнг Умар (розияллоҳу анҳу) келтирилиб, бошқа палласига қўйилди. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Умар (розияллоҳу анҳу)дан оғир келди, сўнг юқорига кўтарилди, Умар (розияллоҳу анҳу) эса жойида қолди. Сўнг Усмон (розияллоҳу анҳу) келтирилиб, бошқа паллага қўйилди. Умар (розияллоҳу анҳу) Усмон (розияллоҳу анҳу)дан оғир келди, сўнг тарози юқорига кўтарилди ”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг юзлари ўзгарди, сўнг шундай дедилар: “Пайғамбарлик халифалиги ўттиз йилдир, сўнг подшоҳлик бўлади”, дедилар. Сафина (розияллоҳу анҳу) менга шундай деди: “Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) икки йил, Умар (розияллоҳу анҳу) ўн йил, Усмон (розияллоҳу анҳу) ўн икки йил ва Али (розияллоҳу анҳу) олти йил халифа бўлди”».

Отам (розияллоҳу анҳу) Абу Наъим (розияллоҳу анҳу)дан, у Ҳашраж ибн Набота (розияллоҳу анҳу)дан, у Саид ибн Жамҳон (розияллоҳу анҳу)дан, у Сафина (розияллоҳу анҳу)дан, у эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан шундай ривоят қилади: “Халифалик умматимда ўттиз йил”. Ровий ҳадиснинг охиригача зикр қилган, лекин тушни зикр қилмаган.

Жоруд ибн Муоз (розияллоҳу анҳу) Назр ибн Авф (розияллоҳу анҳу)дан, у Абу Ражо (розияллоҳу анҳу)дан, у Самра ибн Жундуб (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўпинча саҳобийларига шундай дер эдилар: “Бирортангиз туш кўрдими?” Сўнг Аллоҳ истаганича Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га тушларини айтиб беришар эди».

Умар ибн Абу Умар (розияллоҳу анҳу) Яҳё ибн Сулаймон Жуъфий (розияллоҳу анҳу)дан, у Ибн Ваҳб (розияллоҳу анҳу)дан, у Амр ибн Ҳорис (розияллоҳу анҳу)дан, у Бакр ибн Саввода (розияллоҳу анҳу)дан, у Зиёд ибн Наъим (розияллоҳу анҳу)дан, у Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилади: «Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) тонг отганда шундай дер эди: “Ким солиҳ туш кўрган бўлса, уни бизга айтиб берсин. Албатта, таҳоратини мукаммал қилган мусулмон мен ҳақимда солиҳ туш кўриши мен учун шу-шу нар­салардан суюкли­роқдир”».

Абу Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) айтади: «Саҳобийлар тушни пойлаб юришар эди. Чунки туш малакут, яъни ғайб олами хабарларидан саналади. Солиҳ тушда уларнинг дини учун башорат, огоҳлантириш ёки танбеҳ бордир. Солиҳ туш – пайғамбарликнинг бир қисми. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафот этган кунларида шундай деганлар: “Мендан сўнг солиҳ тушдан бошқа пайғамбарлик башоратлари қолмади”. Аллоҳ таоло Қуръонда авлиёлар ҳақида шундай деган: “Огоҳ бўлингизки, албатта, Аллоҳнинг валийлари (дўстлари)га хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар” (Юнус, 62). Сўнг авлиёларни сифатлаб, шундай деган: “Улар имон келтирган ва тақволи бўлганлардир. Уларга дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам башорат (хушхабар) бордир…” (Юнус, 63–64). Сўнг Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “…Аллоҳнинг сўзларида ўзгартириш йўқдир…” (Юнус, 64). Аллоҳ бу оятда сизга башоратнинг ҳақ экани ва у Аллоҳнинг каломи эканини ўргатмоқда. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ҳам башорат ҳақида сўрашган».

Бу ҳақда Жоруд (розияллоҳу анҳу) Вакиъ (розияллоҳу анҳу)дан, у Али ибн Муборак (розияллоҳу анҳу)­дан, у Яҳё ибн Абу Бакир (розияллоҳу анҳу)дан, у Салама ибн Абдураҳмон (розияллоҳу анҳу)дан, у Аббода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилган: «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан қуйидаги оят ҳақида сўрадим: “Уларга дунё ҳаётида башорат (хушхабар) бордир…” (Юнус, 64). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У мусулмон кўрадиган ёки у ҳақда кўриладиган солиҳ тушдир”, дедилар».

Қутайба ибн Саид (розияллоҳу анҳу) Молик ибн Анас (розияллоҳу анҳу)дан, у Ҳишом ибн Урва (рози­яллоҳу анҳу)дан, у отасидан шундай ривоят қилади: “Бу оят шу ҳақда нозил бўлган”.

Абдужаббор (розияллоҳу анҳу) Суфён (розияллоҳу анҳу)дан, у Муҳаммад ибн Мункадир (розияллоҳу анҳу)­дан, у Ато ибн Ясор (розияллоҳу анҳу)дан, у миср­лик бир кишидан шундай ривоят қилади: “Мен Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)нинг шундай деганини эшитганман: «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан шу ҳақида сўрадим. У зот: “Мендан бу ҳақда сендан олдин ҳеч ким сўрамаган. У мусулмон кўрадиган ёки у кимса ҳақда кўриладиган солиҳ тушдир. Охиратда эса (бушро) жаннатдир”, дедилар».

Жоруд (розияллоҳу анҳу) Вакиъ (розияллоҳу анҳу)­дан, у Аъмаш (розияллоҳу анҳу)дан, у Абу Солиҳ (розияллоҳу анҳу)дан, у Ато ибн Ясор (розияллоҳу анҳу)-
дан, у Мисрда қозилик қиладиган бир кишидан, у Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)дан, у эса Расулуллоҳ (соллал­лоҳу алайҳи ва саллам)дан юқоридагига ўхшаш ҳадисни ривоят қилган.

Аллоҳ таолонинг “…Аллоҳнинг сўзларида ўзгартириш йўқдир…” (Юнус, 64), деган сўзларининг маъноси шуки, бу башорат Аллоҳнинг каломи бўлиб, уни ўзгартириб ҳам ва унга хилоф қилиб ҳам бўлмайди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинган қуйидаги ривоятлар ҳам сўзимизни таъкидлайди:

Умар ибн Абу Умар (розияллоҳу анҳу) Наим ибн Ҳаммод (розияллоҳу анҳу)дан, у Усмон ибн Касир Ибн Динор Ҳимсий (розияллоҳу анҳу)дан, у Амр (розияллоҳу анҳу)нинг акаси Муҳаммад ибн Муҳожир (розияллоҳу анҳу)дан, у Жунайд ибн Маймун Абу Абдулҳамид (розияллоҳу анҳу)дан, у Ҳамза ибн Зубайр (розияллоҳу анҳу)дан, у Аббода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу)дан, у эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан шундай ривоят қилади: “Мўминнинг туши калом бўлиб, у орқали банда тушида Раббиси билан сўзлашади”.

Баъзи муфассирлардан қуйидаги оят хусусида бизга шундай ривоят қилинган: “Инсон билан Аллоҳ (бевосита) сўзлашиши мумкин эмас. Фақат ваҳий орқали ё парда ортидан ёки элчи (фаришта) юбориб, изни билан хоҳлаган нарсани ваҳий қилиши мумкин…” (Шўро, 51). Ушбу оятдаги “ё парда ортидан” деган иборада “туш” назарда тутилган.

Пайғамбарларнинг тушлари ваҳий бўлган. Жумладан, Иброҳим (алайҳиссалом) ўғлини қурбонлик қилиш ҳақида туш кўрсатилади ва буни амалга оширади. Шу боис пайғамбарларнинг тушида ҳеч қандай шубҳа бўлмайди. Улардан бошқаларнинг тушлари эса ҳужжатликка ярамайди. Чунки шайтон пайғамбар бўлмаганларнинг тушига ўзининг сўзларини қўшиб юборади ва уларнинг туши ботил нарсалардан муҳофазада бўлмайди. Ваҳий эса бундай зарарлардан сақлангандир. Пайғамбарлардан пастроқдаги мартабада бўлган мўминларга башорат ва мавъиза берилган. Зеро, Умар (розияллоҳу анҳу)га туш айтиб берилганида, у зот шундай деган: “Албатта, туш мени хурсанд қилади, у мени хафа қилмайди”. Агар туш башорат бўлмаганида, Умар (розияллоҳу анҳу)ни хурсанд қилмас эди. Агар туш ваҳий сингари бўлганида, унга ёлғон аралашмас эди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда туш ҳақида сўзлаб, уни “ҳадис” – “гап”, “сўз” деб номлаган: “…Шундай қилиб, Юсуфни ерга (Мисрга) жойлаштирдик ва гап­лар (тушлар ёки илоҳий китоблар) таъвили (таъвил ал-аҳадийс) (изоҳи)ни билдиришимиз учун (шундай қилдик)…” (Юсуф, 21).

Бу эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­нинг: “Туш Аллоҳнинг бандага каломидир”, деган сўзларини яна бир бор таъкидлайди. Аллоҳ Юсуф (алайҳиссалом)га туш таъбирини ўргатган. Юсуф (алайҳиссалом) акаларининг Мисрга келиб, ўзига ҳурмат юзасидан сажда қилганларини кўрганида, шундай деган: «(Кейин, Мисрга кириб саройда бўлганларида) у ота-онасини ўз тахтига чиқарди ва улар (яъни ота-она ва акалари Юсуфга) сажда қилган ҳолларида (ерга) йиқилдилар. У деди: “Эй отажон! Мана шу (кўп йил) илгари кўрган тушимнинг таъбиридир. Раббим уни рост қилди…”» (Юсуф, 100). Яъни, Юсуф (алайҳиссалом) олдинроқ Қуёш, ой ва ўн битта юлдуз ўзига сажда қилаётганини тушида кўрган эди. Шунингдек, Миср подшоҳининг тушида еттита семиз сигир еттита ориқ сигирни еяётганини кўради. Юсуф (алайҳиссалом) бу тушни таъбир қилиб беради. Шунда подшоҳ Юсуф (алайҳиссалом)ни ўзига ҳоким қилиб тайинлаб, ер хазиналарини унга топширади.

Қалблари билан кўра оладиган муҳаддаслар (ав­лиёлик даражаси) – Аллоҳга яқин пешқадам зотлар ва итоаткор мажзуб авлиёлардир.

Тушларида ҳақни кўрадиган муҳаддаслар жасад­лардан чиққан руҳлар орқали гаплашадилар. Рақаба ибн Масқала (розияллоҳу анҳу)нинг айтган сўзлари ҳам шулар жумласидандир.

Бу ҳақда Жоруд ибн Муоз (розияллоҳу анҳу) Жарир (розияллоҳу анҳу)дан, у эса Рақаба ибн Масқала (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилади: «Мен Раб­бул-изза – Аллоҳни тушимда кўрдим. Аллоҳ шундай деди: “Иззатимга қасамки, Сулаймон Таймий (розияллоҳу анҳу)­нинг ётган жойини мукаррам қиламан”».

Шунингдек, Иброҳим ибн Адҳам (розияллоҳу анҳу)­дан ҳам бу борада ривоят мавжуд. Бир куни Иброҳим ибн Адҳам (розияллоҳу анҳу) шундай деди: «Аллоҳим! Қалбимда Сенга бўлган шавқим пайдо бўлди. Сенга назар солишни жуда ҳам истаб қолдим. Дарҳақиқат, билдимки, Сен бу дунёда кўринмайсан. Ўз ҳузурингдан менга қалбимни таскин этадиган нарса бергин”. Иброҳим (розияллоҳу анҳу) ўтирган жойида хушидан кетди, сўнг ўзига келиб, шундай деди: “Субҳаналлоҳ! Аллоҳ айбу нуқсонлардан покдир!” Ундан: “Нега тасбеҳ айтдингиз?”, деб сўрашди. Иброҳим (розияллоҳу анҳу) шундай деди: “Раббим Аллоҳ таолонинг лутфи сабабли. Хушимни йўқотганимда Раббим тарафидан бири келиб: “Эй киши! Раббингга жавоб бер!”, деди. Мен Раббимнинг ҳузурига келдим. Раббимнинг нури сабабли кўзимдан айрилай дедим. Раббим менга нидо қилиб: “Эй Иброҳим! Менга назар солиш ва Мен билан учрашишга шавқу завқ қилиш ўрнига бошқа нарса беришимни сўраяпсан! Уларнинг ўрнини нима ҳам боса олар эди?!”, деди. Мен: “Эй Раб­бим! Сенинг муҳаббатингда лол бўлиб, даҳшатга тушиб қолдим. Қалбим Сен томонга учиб кетди. Айтган сўзларимни бошқара олмай қолдим. Нима дейишимга буюрасан?”, дедим. Аллоҳ: “Эй Иброҳим! Кимнинг қалбини дунё ва охи­ратдан холи ҳолда топсам, уни ўз муҳаббатим билан тўлдираман. Ҳатто қалбини тўлдириб, уни ушлаб оламан. Унинг қалби Менинг чангалимда бўлади. Агар унинг қалби Менинг чангалимда бўлса, Мен унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи ва ушлайдиган қўли бўламан. Азизлигим ва улуғлигимга қасамки, агар у бутун дунёни тарозининг бир палласига қўйишни сўраса, шундай қиламан. Мен томонга юриши осонлашган ва Мен унга кароматимни кўрсатган инсон қандай қилиб бирор нарсани сўрашга вақт топсин?! Агар сўрашинг керак бўлса, сени Ўзимга жамлашимни, сени Каломим билан дўст қилишимни ва пайғамбарларнинг руҳлари билан сени учраштиришимни сўра! Чунки авлиёларим учун бундай қилиш Менга осондир!”, деди».

Абу Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) айтади: «(Пайғамбарларда) ваҳий қалбга руҳ орқали ўрнашади. Авлиёнинг қалбига туши сакинат билан ўрнашади. Муҳаддас авлиёларга уйғоқ ҳолатларда улар англаб етадиган сўзлар инса, тушларида руҳларига билдирилган нарсалар сўз ва калом (ҳадис) бўлади. Зеро, омма одамлар шаҳват ва нафс майли ҳузурида алаҳсираган ҳолда бўладилар. Руҳ нафс ва шаҳватдан узилгандан сўнггина уларга гапирилади. Хотира ақлнинг яқин дўстидир. Ақл хотирадан куч олади. Руҳ танага қайтиб, унга бирор нарса гапирилган ёки бирор нарса намоён қилинган бўлса, у вақт топиб ақлга намойиш этади. Шу онда агар уйғонса, хотирада қолади. Агар руҳ қайтса ва ақлга кўрсатиш учун муҳлат бўлмаса ва бундан олдин уйғониб кетса, тушини унутади. Туш кўрувчиларнинг ақли соф, қалблари пок бўлса, офат, шаҳват ва чалғитувчи нарсалардан йироқ бўлса, қалбига қарата гапирилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинганидек, тушдаги руҳларга гапирилгани пайғамбарликнинг қирқ олтитадан бир қисми бўлади. Агар уйғоқликда қалбга гапириладиган бўлса кўпроқ улушга эга бўлади. Эҳтимол бу баъзан пайғамбарликнинг учдан бирига, ҳатто унинг ярмига ҳам тенг бўлиши мумкин. Балки ўша мажлисларда Раббисига яқинлиги миқдорида улуши ҳам кўпроқ бўлиши мумкин».

Муҳаммад ибн Ҳасан Лайсий (розияллоҳу анҳу) Иброҳим ибн Саъд (розияллоҳу анҳу)дан, у отасидан, у Абу Салама (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Ухлаётганимда Менга бир қадаҳда сут келтирилди. Мен ундан ичдим. Ҳатто сут ҳар тарафимдан оқаётганини кўрдим. Сўнг ортганини Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)га бердим”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) атрофидаги саҳобийлар: “Буни нимага йўйдингиз, ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)?”, деб сўрашди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Илмга”, дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Тушимда одамлар Менга кўрсатилди. Уларнинг эгнида кўйлак бўлиб, баъзиларининг кўйлаги кўкрагига, баъзилариники эса тиззасига тушиб турар эди. Умар (розияллоҳу анҳу) ҳам ўтиб қолди. Унинг эгнида ҳам кўйлак бўлиб, уни ерда судраб юрар эди”. Саҳобийлар: “Буни нимага йўйдингиз, ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)?”, деб сў­рашди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Динга”, дедилар».

Отам (розияллоҳу анҳу) Ҳаммоний (розияллоҳу анҳу)дан, у Ибн Муборак (розияллоҳу анҳу)дан, у Юнус (розияллоҳу анҳу)дан, у Зуҳрий (розияллоҳу анҳу)дан, у Ҳамза ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан, у Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шундай деганларини эшитганман: “Тушимда Менга умматим кўрсатилди. Базиларининг кўйлаги тиззасигача, баъзилариники болдирининг ярмигача тушиб турар эди. Шу орада Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) кўйлагини судраб ўтиб қолди”. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Буни нимага йўйдингиз, ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)?”, деб сўради. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Имонга”, дедилар».

Manba: hidoyat.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

Суперкомпьютер Жаҳон чемпионати-2026 ғолибини башорат қилди

Opta таҳлилчилари суперкомпьютерни ишга тушириб, терма жамоаларнинг Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Хитой Тайван қирғоқларида махсус операция бошланганини эълон қилди

Бу ҳақда Xinhua хабар бермоқда.

19 нафар амалдор ишдан олинди, 36 нафари жазоланди

Натижада 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар масъул эса лавозимидан озод этилди.

Италия ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида Украина бўйича келишмовчиликлар юзага келди

La Repubblica нашри хабар беришича, бу Италия ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида Украина билан боғлиқ айрим масалалар бўйича келишмовчиликлар пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Куба фуқароларга қурол тарқатишни бошлади

​Нашр маълумотларига кўра, бу орол атрофида кескинликнинг кучайиши ва Вашингтоннинг минтақадаги ҳарбий иштироки ортиши билан боғлиқ.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази: Эбола эпидемияси рекорд даражага етиши мумкин

АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

АҚШда ярим аср ичида илк бор ҳарбийлар қатл этилиши мумкин

Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари ярим асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта ҳарбий қатлларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали ички армия ҳужжатига таяниб хабар берди.

Руминия президенти: Констанца портида портлаган дрон Украинага тегишли бўлган

Руминия президенти Никушор Дан Констанца фуқаролик порти ҳудудида портлаган денгиз дрони Украинага тегишли бўлганини расман тасдиқлади.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил ҳужумлари оқибатида қарийб 3600 киши ҳалок бўлди

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.

Уюшган жиноятчилик ва наркожиноятларга қарши курашда муҳим натижалар

Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.

Фарғонада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ушбу қоидабузарликлар натижасида, электр таъминоти корхонасига жами 2 миллиард 154 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Исроил Эрон билан уруш вақтида қўшинларини махфий равишда Озарбайжонга жойлаштирган

CNN маълумотига кўра, Эрон билан қуролли тўқнашувлар давомида Исроил махсус операциялар бўлинмалари ва разведка ходимларини, жумладан «Моссад» агентларини Озарбайжон ҳудудига махфий равишда жойлаштирган.

Дубай шаҳзодасининг собиқ рафиқаси ҳибсга олинди: фарзандлар учун кураш давом этмоқда

Дубайда озарбайжонлик собиқ гимнастикачи Зейнаб Жавадли ҳибсга олинди.

Руминиянинг Констанца порти яқинида денгиз дрони портлади

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳозирда Руминия қирғоқлари яқинида яна учта денгиз дрони аниқланган.

Тошкентда автобусда уятсиз ҳаракатлар қилган эркак 15 суткага қамалди

48 ёшли эркак Т.С. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб уятсиз ҳаракатлар содир этган.

“Чодаксой”да чўкиб кетган йигитнинг жасади 1 ҳафтадан сўнг топилди

Жараёнда туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилган.

Конгода Эбола эпидемияси авж олаётган бир пайтда 11 нафар бемор касалхобадан қочиб кетди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди

Эркак Қарши туманидаги хонадонида эшак сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келган. Хонадонидан 247 кг гўшт ва қарийб 100 та эшак териси топилган.

Тошкентнинг 5 та ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилди

Бу эса метро поездлари ҳаракати ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига ўз таъсирини кўрсатган.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.