Турмуш қуришда йигитлар ўқимаган келинни, қизлар эса саводсиз куёвни афзал кўрмоқдами?

A A A
Турмуш қуришда йигитлар ўқимаган келинни, қизлар эса саводсиз куёвни афзал кўрмоқдами?

Яқинда бир дугонам билан суҳбатлашиб қолдим. Суҳбат қизиб, гап илмли қиз-йигитларнинг илмсиз бўлганлар билан турмуш қуриши мавзусига кўчди. Шунда у: «Ихлосли, Қуръонни, илмни қадрлайдиган инсон, такаббур, илмли бўла туриб, ҳеч кимни писанд этмайдиган олимлардан афзал, уларга турмушга чиқиш яхшироқ эмасмикин», деб қолди. Очиғи, бу гапдан ғашландим, бироз жаҳлим чиқди.

Кўп гапириб ўтирмадим, фақат «Аллоҳ «Қолаллоҳ», «Қола Расулуллоҳ» сўзини айттириб қўйганининг ўзиёқ фазилат кимда эканини билдириб турибди-ку?» дедим.

Шу баҳона бўлди-ю, эски хотиралар эшиги очилиб кетди.

Талабалик йилларимизда йигитлар ичида илмлидан кўра ўқимаган қизга уйланиш яхшироқ, деган фикр борлиги ҳақида кўп эшитардим. Аммо, қизларнинг ҳам қори, олимлардан кўра, ўзлари айтмоқчи, ихлосли авом турмуш ўртоқни афзал кўриш ҳолатига ҳеч дуч келмаган эканман.

Тавба, қаердан чиққан ўзи бу бемаза баҳс, кимлар чиқарган? Йигитлари ўқимаган аёлни истайди, қизлари саводсиз куёвни мақтайди! Ахир бу масала қилиб, гапириб юришга ҳам арзимайдиган гап-ку! Салгина ҳушёр бўлиб кузатилса, мана шу гапларни айтадиганлар аслида илмсиз қиз ва йигит билан турмуш қуриб, олим ва олималар армон бўлиб қолган кишилар эканини кўриш мумкин.

Куёвлар нима десалар, шу тўғри экан-да, деб оғзига термилиб ўтираверадиган, мустақил фикри, қарашлари бўлмайдиган, бутунлай ўзига тобе бўлиб қолган аёлни исташади. Ўзлари каби илм таҳсил қилган қизлар савияси ҳам деярли ўзи билан тенг бўлгани, ҳақ-ноҳаққа ақли етгани учун улардан қочишади. Қизларда ҳам худди шу аҳвол!

Ўрни келганда, анчадан бери ўйлаб юрган гапларимни айтиб олсам…

Кўп ҳолларда олий маълумотли, бирор соҳада мутахассис бўлган қизлар турмушга чиққач, уй ишларига қийналиб, оқсаши бор гап. Ана шу вазиятда оила аъзоларининг уни қўллаб, ёрдам қилиш ўрнига, ўқигунча рўзғор тутишни ўргансанг бўлмайдими, қабилида гапириши ҳаммага маълум. Аммо, унинг айнан ўқимишли қиз экани учун ҳам бошқалардан афзал билиб, келин қилишгани хаёлларидан чиқиб кетган бўлади.

Шунингдек, эр-хотин орасида гап қочса, эр жаноблари дарров, илмли, зиёли аёл ҳам шунақа бўладими, деб қиз қолиб, унинг илмига маломат тоши отадилар. Уй ишларига нўноқлик қилса, ош-нони ўхшамаса ҳам, келиннинг ўқимишли экани нишонга олиниб, зарба шу томондан берилади. Бу бориб турган майдакашликнинг ўзи аслида.

Ким нима деса десин, илми бор инсон, феъли-хўйи қандай бўлишидан қатъий назар, авомдан минг марта афзал. Аёлнинг илмлилиги, кенг дунёқараши қайсидир бир асосий бурилиш нуқтасида ўз таъсирини кўрсатади. Ёки аксинча. Аёлнинг ҳам, эркакнинг ҳам барча ишларни аъло даражада бажариши, албатта яхши. Аммо, ҳамма ҳам баробар эмас. Эпчил қизлар рўзғор сирларини ўрганиб юрган бир пайтда, илм йўлини тутган қизлар бор иқтидори, вақти, қувватини сарфлаб илм таҳсил қилган, унга ёшлигини бағишлаган. Миллатга, динга манфаати тегадиган кадр бўлиш иштиёқида юриб, пазандаликни ўрганишга вақт топа олмаган.

Ўқиган аёл-ку, бир коса таом тайёрлаб, уй-жойини саранжом-саришта тутишни ҳар қачон уддалайди, бу аёллик фитратида бор иқтидор. Аммо, у эгаллаган соҳани, қироат қилган оятларини, шарҳлай оладиган ҳадисларини илмсиз, аммо абжир келинлар тиши ўтиб ўқий олиши ҳам даргумон.

Илмли аёллардан ҳамма ишни аъло даражада бажариш талаб қилингани ҳолда, ишчан келинлардан таҳорат ва намознинг вожибларини сўраб қўйиш ҳеч кимнинг эсига келмагани қизиқ. Улар қандай авлодни тарбия қилишининг аҳамияти йўқми? Ўйлаб кўринг-чи, сизга эътиқоди бутун, маънавияти юксак фарзандларни тарбиялайдиган оналар керак эмасми?

Ёш, ўйинқароқ чоғларини Қуръон ёдлаш, илм эгаллаш учун сарфлаб, ер чопиш, экин экиш ёки бошқа хўжалик ишларини дўндира олмагани учун қори, олим куёвларни маломат қилиш қайси мантиққа тўғри келади?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эсланг, бир куни хурмо дарахтларини бутаб, чанглатаётган кишилар олдидан ўтиб қолдилар. Уларнинг дарахтларни кесганини кўриб, шундай қилиш шартми, қабилида гап айтадилар. Саҳобалар, У зот ниманидир билиб, шунга ишора қилдилар, деб ўйлаб, қилаётган ишларини тўхтатишди. Натижада, ўша йилги хурмо ҳосили анча пасайиб кетган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

«Сизлар дунёни (мендан кўра) яхши биласиз», деган эдилар.

Мулоҳаза қилиб кўринг, исломнинг биринчи олимаси Оиша онамиз, биринчи ҳофизаи Қуръони Ҳафса онамиз, ҳадис ровияси Умму Салама оналаримиз қандай сифат билан машҳур бўлганлар? Оиша онамиз хамир қорар, эътиборсизлик қилиб ухлаб қолсалар, хамирни уй жониворлари еб кетар эди. Хўш, ўшанда ҳам, ҳозир ҳам бу иш учун онамизни ким маломат қилаяпти? Ким у кишининг илм сифатларига кўз юмиб, арзимаган хатони байроқ қилиб кўтаряпти? Ҳеч ким.

Ҳар икки ҳолатда улуғларимизнинг дунё ишларини билмаганликда айблаш у ёқда турсин, ҳатто бировнинг эсига ҳам келмаган. Чунки мусулмонлар бу каби арзимас мавзуларни муҳокама қилишдан анча баланд бўлганлар, илм, ҳикмат ва фазилатларига тош отилмаган.

Гапим сўнгида айтарим – хизматни дўндирадиган, пазанда келин истаганлар, илм ўқиган, элига-динига фойда келтириш, келажак ривожи учун ҳисса қўшиш орзусида юрган қизлар эшигини тақиллатманг.

Пулдор, ишбилармон, ишчан куёв истаганлар, қори, олим йигитларга қиз берманг, биров сиздан хафа бўлмайди.

Илми, фазилатига ошно бўлиб никоҳига олган куёвлар, уларнинг ҳаққини билинг. Динига манфаат келтириши мумкин бўлган иқтидорини бўғманг, руҳини синдириб қўйманг. Қўлингиздан келса, бу ишида ёрдам бериб, ажрдан ҳисса олинг.

Сизлар, эй келинлар! Аллоҳнинг аҳли, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вориси бўлган эрдан, у қачонки шариатга амал қилмасагина ўпкаланг, бошқа камчиликларига қалбидаги Қуръон ва илми ҳурмати, кўз юминг.

У ҳар қандай ҳолда ҳам ҳаммадан афзал, шуни унутманг. Ахир, «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!» (Зумар сураси, 9-оят).

Манба: islaminstitut.uz

Зебуннисо Нажмиддинова


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

АҚШ Эрон нефть экспортининг 90 фоизини назорат қилувчи Харк оролини эгаллашни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Axios хабар берди.

Эроннинг янги олий раҳбари сайланди, аммо...

Эрон Экспертлар кенгаши мамлакатнинг янги олий раҳбарни сайлади, деб хабар берди Эроннинг Mehr ахборот агентлиги кенгаш аъзоларига таяниб.

Америкаликлар Трампнинг ўғлини урушга юборишни талаб қилмоқда

Bild нашрининг хабар беришича, минглаб америкаликлар Доналд Трампнинг ўғли Берронни ҳарбий хизматга чақиришни талаб қилмоқда.

БМТда уят ва бемаънилик театри

Жанговор ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи ҳужжат қабул қилинмади.

"Сув остидан учириладиган ва сониясига 100 метр тезликка эга": Эрон янги турдаги ракеталарини ишга солмоқчи

Эрон яқин кунларда жавоб зарбалари учун янги турдаги ракеталардан фойдаланиши мумкин.

ММА афсонаси Трампнинг Эрон ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

Ўтмишдаги машҳур ММА жангчиси Жефф Монсон Эрон футбол терма жамоаси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

АҚШ 24 соат ичида 200дан ортиқ аскарини йўқотди

Эрон расмийлари хабарига кўра, АҚШ инфратузилмаси ва манфаатларига жиддий зарар етказилган.

Эрон Исроилга ўта оғир баллистик ракеталар билан кучли ҳужум уюштирди

Эрон Исроил ҳудудига ўта оғир баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда кучли ҳужум уюштирди.

Эрон дунёга ўз шартларини қўймоқда

Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Хакерлар Исроил ва Ризо Паҳлавийнинг махфий ҳужжатларини қўлга киритди

"Hanzala" хакерлар гуруҳи Исроил хавфсизлик тизими мулозими Раз Зимматнинг 50 мингдан ортиқ махфий электрон хатларини ошкор қилди.

Трамп: Украина АҚШга Эрон ҳужумларини қайтаришда ёрдам бермаяпти

Дональд Трамп Reuters агентлигига кўра, Украина Эроннинг ракеталар ва дрон ҳужумларини қайтаришда АҚШга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаяпти, деб маълум қилди.

Эрон АҚШ билан урушни тўхтатиш шартларини маълум қилди

Унга кўра, биринчи навбатда уруш давомида етказилган барча зарар тўлиқ қопланиши керак.

Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги музокаралар "Санта-Барбара" бўлиб кетди - Зеленский

Мен Украинада яшай оладиган фарзандларим ва невараларим мени эслаб қолишларига ишонаман. Улар мендан уялишмайди

Гвардиола йирик мағлубиятдан кейин Ҳусановга ишонадими? "Сити"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиби

"Манчестер Сити" 14 март оқшомида АПЛ 30-турида "Вест Хэм" меҳмони бўлади.

Россия Киевга ҳужум уюштирди, қурбонлар ва ярадорлар бор

Маълумотларга кўра, ҳужумдан кўзланган асосий нишонлар Триполе ИЭС ҳамда Киевни Ривне АЭС билан боғловчи Наливайковкадаги подстанция бўлган.

Алиментдан қочган оталар

Бюронинг Дўстлик тумани бўлими томонидан қидирув эълон қилинган қарздор Ш.Х. Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманидаги кўмир омборларидан бирида топилди.

МИБ томонидан Учкўприк туманида психотроп моддалар йўқ қилинди

Шу боис бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент ва Фарғона вилоятларида наркожиноятлар фош қилинди

Ҳозирда қонунбузарларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

ФВБ ходими 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

ФВБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Эрондаги маҳаллий байрамда аҳоли АҚШ ҳамда Исроил учун рамзий тобутлар ясади

Юришлар жараёнида айрим ҳудудларда портлаш товушлари эшитилган.

Яҳудийлар мактабида ўқ узган шахс кимлиги маълум бўлди

Терговчилар жиноятнинг омилларидан бири — қасос бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Юнусободда янги қурилаётган уйда ёнғин содир бўлди

Қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 11:09 да етиб бориб, ёнғин соат 11:16 да қуршаб олинган ва 11:19 да тўлиқ бартараф этилган.

Минобдаги мактаб ҳужуми: ҳеч ким жазога тортилмайди

Эроннинг Миноб шаҳридаги қизни мактабига қилинган ракетали ҳужум ҳеч ким томонидан атайлаб амалга оширилмаган.

Ҳиндистонда Исроил учун дронлар ишлаб чиқарадиган заводда йирик ёнғин

Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида заводда бўлган ишчилар ва муҳандислардан камида 50 киши ҳалок бўлган.

Исроил Байрутга янги зарбалар сериясини бошлади

Исроил армияси Байрутдаги нишонларга янги зарбалар сериясини бошлади.

Қирғизистонда 2025 йилда интернет фирибгарлари фуқаролардан 826 млн сўм ўғирлаган

Бу ҳақда Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Нурбек Абдиев маълум қилди.

АҚШ "Green Card" лотереяси қайта бошланганлигини маълум қилди

АҚШ Давлат департаменти Green Card (DV-2026) хилма-хиллик визаси лотереяси 2026 йил 10 апрелдан бошланишини эълон қилди.

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлимида гумонланиб яна 4 нафар ўсмир ҳибсга олинди

Жабрланувчи тиббиёт муассасасига олиб борилган бўлса-да, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, вафот этган.

Крокус Сити Холлдаги терактни уюштирган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Теракт оқибатида 150 киши ҳалок бўлган, 336 киши жароҳатланган, яна 3 киши бедарак йўқолган.

Тошкентда йўл ўтказгич девори ўпирилиб тушди

Ҳодиса содир бўлган ҳудуд ўраб олинган, зарур хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Вашингтонда Трамп ва Эпштейн тасвирланган ҳайкал пайдо бўлди

Инсталляция “Титаник” фильмидаги машҳур саҳнага ўхшатиб ишланган бўлиб, олтин рангга бўялган.

Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбайжондаги клиникада қўлга олинди

Маълум қилинишича, ҳодиса Бокуда жойлашган Bİ ES VİP эстетик клиникасида содир бўлган.

Эрондаги мактабга берилган зарба учун АҚШ масъул — The New York Times

Айтилишича, бу ҳужумга нишон координаталарининг эскиргани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Исроилда ракета зарбасидан ҳалок бўлган асли ўзбекистонлик эркакнинг шахси очиқланди

Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.