Туркманистон парламент сайловида иштирок этиш учун рўйхатга олинган сайловчилар сони тахминан 3,5 миллион нафарни ташкил қилди, деб хабар берди мамлакат Сайлов ва референдумлар марказий комиссияси.
“Рўйхатга олинган уч миллион 496 минг 475 нафар сайловчидан 13 минг 78 сайловчи хорижий мамлакатларда овоз беради”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айни пайтда икки минг 644 та сайлов участкаси, шунингдек, Туркманистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида 41 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Сайловларни икки минг 855 нафар миллий кузатувчи ва БМТ, МДҲ, Туркий Давлатлар Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси каби халқаро ташкилотлар вакиллари кузатиб боради.
Хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари ҳам рўйхатдан ўтган.
“Турксвязь” агентлиги 240 та сайлов участкасида видеокамералар ўрнатмоқда.
Сайлов 26 март куни соат 07.00да бошланиб, соат 19.00гача давом этади. Овоз бериш жараёни Сайлов ва референдумлар марказий комиссиясининг сайтида тўғридан-тўғри намойиш этиб борилади.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.