Туркиянинг туризм даромади 50 фоизга ошди. Энг кўп ташриф буюрганлар — немислар, руслар ва инглизлар

Туркиянинг туризм даромади 50 фоизга ошди. Энг кўп ташриф буюрганлар — немислар, руслар ва инглизлар

Туркиянинг 2022 йилда туризмдан тушган даромади 2021 йилга нисбатан 53,4 фоизга кўпайиб, 46 миллиард доллардан ошди. Буни Туркия Статистика институтининг 2022 йилнинг тўртинчи чораги ва бутун йил якунлари бўйича маълумотлари тасдиқлайди, деб ёзади «Анадолу».

2022 йилда шахсий эҳтиёжлар учун сайёҳлик харажатлари деярли 34,5 миллиард долларни, турпакетлар учун эса 12 миллиард долларни ташкил этди.

Мамлакатга энг кўп Германия, Россия ва Буюк Британия фуқаролари саёҳат қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!