Туркиядан Ғазога 80 юк машинаси инсонпарварлик ёрдами юборилди

Туркиядан Ғазога 80 юк машинаси инсонпарварлик ёрдами юборилди

Туркиянинг Килис шаҳридан Мерсин портига Ғазо аҳолиси учун гуманитар ёрдам юкланган 80 юк машинаси Ғазога жўнатилди.

Юк машиналарини жўнатиш маросимида сўзга чиққан İHH гуманитар ташкилоти вакили Якуп Аладжа инсонпарварлик ёрдами Ғазо аҳолисининг муаммоларини енгиллаштиришга қаратилганини таъкидлади.

У ёрдам кампаниясини қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди.

«Исроил 2023 йил 7-октабрдан бери ҳужумларини давом эттирмоқда. Қотил Исроил Ғазонинг 40 минг аҳолисини ўлдирди. Ҳозирда Ғазо секторида 2,3 миллион киши очликдан азият чекмоқда. İHH сифатида ишимиз узлуксиз давом этмоқда. Бугун Мерсин портига 80 та юк машинасини инсонпарварлик ёрдами билан жўнатамиз. Бу юк машиналари Мерсин портидаги учинчи юк кемамизга юкланади ва Ғазога етказилади», деди Аладжа.

Намойишлар ортидан юк машиналари Ғазога олиб бориш учун Мерсин портига жўнатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!