Туркияда аҳоли сонининг ўсиш суръати кескин пасаймоқда, деди мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
"Аҳолининг ўсиш суръатлари пасайиб бормоқда ва агар туғилишга қарайдиган бўлсак, биз амалда фалокатга дуч келдик. Жамият тобора индивидуализмга берилиб бормоқда.
Туғилишнинг умумий коэффициенти аҳолининг кўпайиши учун зарур бўлган даражадан паст бўлди. ТÜİК маълумотларига кўра, ўтган йил учун туғилишнинг умумий коэффициенти 1,48 ни ташкил қилади. Ҳозир биз фалокатни бошдан кечирмоқдамиз," деб айтган Эрдўған ва бу кўрсаткич аҳоли кўпайиши учун зарур бўлган 2,10 даражадан анча паст эканини айтган.
"Келажагимиз нуқтаи назаридан огоҳлантирувчи қўнғироқлар жуда баланд янграмоқда. Бу мамлакат тақдири ҳақида ўйлайдиган ҳеч ким бунга бефарқ қарай олмайди," - дея қўшимча қилди Туркия раҳбари.
Туғилиш даражасининг пасайиши ҳақида сўз юритаркан, Эрдўған қуйидагича таъкидлади: "Шубҳасиз, асосий омил шундаки, шаҳарда аёллар тобора кўпроқ муаммоларга ёлғиз дуч келмоқда. Очиқ айтишга мажбурман. Эркаклар хафа бўлишмасин, аммо бу ҳақиқат. Болалар тарбияси масаласида аёллар кўпинча турмуш ўртоқларидан зарур ёрдамни ололмайдилар. Афсуски, юкнинг катта қисми аёлларнинг зиммасига тушмоқда."
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.