Туркия Монтрё Конвенцияси талабларини оғишмай бажариб келмоқда, минтақада урушнинг кенгайишига ва Қора денгизга ҳарбий кемаларнинг киришига қарши, деб баёнот берди мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли.
"Биз томонларни алоқаларни ўрнатишга чақирганмиз ва чақириб келяпмиз. Анқара иккала давлат билан ҳам жуда яхши алоқада. Шунинг учун ҳам биз санкцияни қўллаб-қувватламадик. Бироқ, шубҳасиз урушга қаршимиз, Монтрё Конвенцияси талабларини оғишмай бажариб келмоқдамиз. Қолаверса, НАТО аъзоси сифатида Москвани мулоқотга чақиряпмиз", – деди Чавушўғли.
Монтрё Конвенцияси 1936 йилда қабул қилинган. Ушбу ҳужжатга биноан савдо кемалари уруш даврида ҳам, тинчлик даврида ҳам кўрфаздан эмин-эркин ўтиши мумкин, лекин барча кемага тартиб турлича. Шу билан бирга, Конвенция Қора денгиз соҳилида жойлашмаган мамлакатларнинг Қора денгизда бўлишини уч ҳафталик муддат билан чеклаб қўйган. Фавқулодда вазиятларда Туркия ҳарбий кемаларнинг Босфор ва Дарданелладан ўтишини бутунлай тақиқлаш ёки қисқартириш ҳуқуқига эга.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Бироқ, энди Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланмайдиган кўринади - Мерц ва бошқа Европа лидерлари, жумладан Эммануел Макрон ва Доналд Туск иттифоқчисиз қолишди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.