Туркия 2023 йил охиригача Швециянинг НАТОга қабул қилинишини маъқуллаши мумкин

Туркия 2023 йил охиригача Швециянинг НАТОга қабул қилинишини маъқуллаши мумкин

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Брюсселда НАТО ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари билан маслаҳатлашув чоғида Швеция аризасини ратификация қилиш муддатини эълон қилган. Бу ҳақда Reuters исмини ошкор қилмаслик шарти билан АҚШ Давлат департаменти вакилига таяниб ёзмоқда.


Мен шуни айтаманки, учрашув натижаси бу йил охиригача Туркия парламенти томонидан Швеция аризасини ратификация қилиш бўйича баёнот билан якунланди, — дейди манба.


Тахминан икки ҳафта олдин Reuters агентлиги Туркия парламентининг Ташқи ишлар қўмитаси Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш истагини муҳокама қилишни қўшимча текширув зарурлиги сабаб, кейинга сургани ҳақида хабар берган эди.

Швециянинг НАТОга киришини ратификация қилиш Туркия парламентида овозга қўйилиши учун комиссиянинг розилиги зарур. Туркиядан ташқари, Венгрия Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризасини ҳали Венгрия бош вазири Орбан сентябр ойи охирида Будапешт бу масалани ҳал қилишга шошилмаслигини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!