24 ёшли туркиялик блогер Эфежан Култур семизлик туфайли юзага келган асоратлардан вафот этди. Йигит машҳур Mukbang интернет трендининг бир қисми сифатида камера қаршисида катта-катта таомларни истеъмол қилган видеолари туфайли машҳур бўлди. Унинг TikTok-даги видеолари миллионлаб томошаларга эга.
Туркия матбуотига кўра, Кüлтур оғир семизликдан азият чеккан ва вазни 300 килограммдан ошган. У ҳаётининг сўнгги уч ойини касалхонада ўтказди ва у ерда ортиқча вазн туфайли юзага келган асоратлар билан курашди. Жиддий нафас олиш муаммолари туфайли у янги видеоларни суратга олишни тўхтатди.
У охирги марта саккиз ой олдин You Tube'га, октябр ойида эса TikTok'га видео жойлаган. Ушбу видеода у озиш режалари ҳақида гапириб, туздан воз кечиб, парҳезга киришишини қўшимча қилди.
Бироқ, тикланиш бўлмади. Охирги нашрларда Култур касалхона палатасида ётган ҳолда тасвирланган. Унинг охирги сурати яқинда вафот этган онаси билан тушган.
Туркиядаги фожиа ортидан Мукбанг чақириқларининг зарари ҳақида мунозара авж олди. Расмийлар ижтимоий тармоқларда вояга етмаганлар учун чекловлар жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда.
"Биз 16 ёшгача бўлган одамларнинг бундай оқимларга киришини чеклайдиган қонун устида ишлаяпмиз", деди Туркия ҳукумати расмийлари.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.