«Тунги босқинчилар»га чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

A A A
«Тунги босқинчилар»га чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, судланувчилар Ш.А., О.Б., Н.Б., ва А.Ж.ларга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг 2021 йил 21 сентябрдаги ҳукми устидан судланувчи Ш.А. О.Б. ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоятларига асосан, жиноят ишининг судланувчилар Ш.А. ва О.Б.ларга оид қисмини очиқ суд мажлисида, апелляция тартибида кўриб чиқди.

Суднинг ҳукми билан 1996 йили Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган Ш.А., ушбу туманда 1999 йил туғилган О.Б.лар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 164-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўлланилган ҳолда 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган, жазони ўташ муддати 2021 йил 20 мартдан бошлаб ҳисобланган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилган. Жиноят иши бўйича етказилган 58.523.560 сўм моддий зарар тўлиқ қоплангани ҳисобга олинган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ш.А. жиноий йўл билан пул топиш илинжида, танишлари Ш.Ш., Б.А., ва Н.Б. билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Нукус шаҳар 22 кичик туманида яшовчи И.К.нинг хонадонидан пул маблағи ва мол мулкини босқинчилик йўли билан ўзлаштириш ҳақидаги ўзаро жиноий режа тузиб, жиноий режаларини амалга ошириш мақсадида гуруҳ аъзолари билан ўзаро вазифалар тақсимлаган.

Шу тариқа, 2021 йил 7 март куни соат 21:00 да Ш.А.нинг жиноий шериги Н.Б. фуқаро М.К.ни байрам муносабати билан зиёфат қилиш баҳонасида Нукус шаҳрида жойлашган “NЕО” ресторанига таклиф қилади. Улар ресторанда бирга овқатланиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб ўтирганида соат 00:30 ларда М.К.нинг танишлари У.Ю. ва Қ.А.лар кутилмаганда уларнинг режасига зид равишда Н.Б., А.Ж. ва М.К.лар ўтирган столга келиб ўтиргандан сўнг орадан озгина вақт ўтиб, К.А. билан А.Ж.лар ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқади. Шу тариқа М.К. танишлари К.А. ва У.Ю.лар билан бирга ресторандан чиқиб кетганидан сўнг Н.Б. жиноий шеригига қўнғироқ қилиб, М.К.нинг ресторандан кетиб қолганлигини, режа ўхшамаганлиги айтганида, унга М.К.нинг қаерга кетганлигини билиш лозимлигини, режа амалга оширилмагунга қадар бир амаллаб уни уйига юбормасдан ушлаб туриш лозимлигини айтган.

Сўнг, Н.Б. М.К.нинг қаердалигини билиш мақсадида унга қўнғироқ қилганига қарамасдан, унинг қўнғироқларига жавоб бермаганидан кейин жиноий гуруҳ аъзоларининг ҳаммаси “NЕО” ресторани олдига йиғилиб, Ш.Ш. бошқарувидаги фуқаро Д.Ш.нинг номидаги давлат рақам белгиси 01 O 219 GB бўлган COBALT русумли автомашинада М.К. қайтиб бормасидан аввал унинг уйига бориб, моддий қимматликларни олиб чиқиш кераклигини келишиб олади. Соат 03:30 ларда М.К.нинг уйи томонга бориб, Ш.Ш. ўзининг олдиндан тайёрлаб қўйилган ниқоб (маска) ларни ёнидаги шериклари О.Б. ва Ш.А.ларга бериб, узлари Нукус шаҳар “Бройллер” блок пости томонида кутиб туришини айтиб, у ердан кетган.

Ш.Ашуров ва О.Б,лар спиртли ичимлик ичган, маст ҳолатда қора ва қизил рангли матоли бош кийимдан ясалган ниқобларни юзларига тақиб, эшикни тақиллатишади ва М.К.нинг 2009 йил туғилган вояга етмаган қизи ва 2013 йил туғилган вояга етмаган ўғлига “онанг пицца бериб юборди” деб айтиб, уларни алдаб, уйнинг кириш эшигини очдиришга эришиб, уйга ғайриқонуний равишда кирган. Юзига ниқоб таққан шахсларни кўрган қизи қўрқиб кетиб, бақириб юборганида О.Б. вояга етмаган қизнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда қўллари билан унинг оғзини босиб, агар яна бақирса ўлдиришини айтади., Ш.А. билан хонадон ичкарисига кириб, М.К.га тегишли бир дона баҳоси 500000 сўм бўлган “Samsung J2” русумли ва бир дона баҳоси 300000 сўм бўлган “Samsung C3 mini” русумли телефон аппаратларини, бир жуфт қиймати 1000 АҚШ доллар бўлган бриллиант қошли тилла зирагини ҳамда бир дона қиймати 500 АҚШ доллар бўлган бриллиант қошли узугини жами 2500 АҚШ доллари (2021 йил 8 март ҳолатига кўра 1 АҚШ долларининг сўмдаги қиймати 10517,12 сўмга тенг бўлиб, 2.500 х 10517,12 = 26,292,800 сўм) ашёларини босқинчилик йўли билан талон-тарож қилиб, Ш.Шароповнинг бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01O 219GB бўлган COBALT русумли автомашинада воқеа жойидан яширинган.

Юқоридагиларга асосан, судланувчилар Ш.А. ва О.Б. ўзларининг жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисмининг “в” бандида кўрсатилган жиноятни қастдан содир қилишган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори, жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарчиликнинг муҳаррарлиги тамоилларига қатъий амал қилишга қаратилиши лозими”лиги, мазкур Қарорнинг 3-бандига мувофиқ ЖКнинг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо одил бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатга мувофиқ бўлиши кераклиги тушунтирилган.

Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан судланувчилар Ш.А. ва О.Б.ларга жазо тайинлашда, жиноятнинг ҳолатини ва ижтимоий хавфлилик даражасини, яъни ўта оғир жиноятлар туркумига киришини, қилмишнинг сабаблари ва оқибатларини, уларнинг шахсларини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини эътиборга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда модда санкциясининг минимал миқдоридан ҳам кам миқдорида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш тўғрисида тўғри қарор қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 497 13, 17, 26, 31, 34, 36-моддаларига амал қилиб, судлов ҳайъати Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг Ш.А., О.Б., Н.Б. ва А.Ж.ларга нисбатан чиқарилган 2021 йил 21 сентябрдаги ҳукмининг Ш.А., ва О.Б.ларга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилди

Т.ТУРДИМУРАТОВ,

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича

судлов ҳайъати судьяси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

"Трамп ҳали ҳам ғалаба қозонганини айтиб келади. Лекин аслида у анча олдин ютқазган эди"

Менимча, Тайван фуқаролари ҳақиқий вазиятга назар ташлаганларида, буни аниқ кўришади.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрон: янги ҳаво мудофаа тизими бир нечта АҚШ самолётларини уриб туширди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилишича, 3 апрель куни янги ҳаво мудофаа тизими АҚШ ва Исроилга тегишли ҳаво техникасига зарба берган.

Гвардиоланинг ёрдамчиси: «Ҳусанов шу қадар тезки...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Баҳодир Жалолов: “Эркак кишини икки нарса синдиради..."

Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

The Athletic ЖЧ-2026 иштирокчилари рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Нуфузли The Athletic нашри 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 48 та терма жамоани имкониятларига қараб 48 та ўринга қўйиб чиқди.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.