Туғруқхонада бировнинг чақалоғини учинчи қаватдан улоқтирган аёл ҳақида маълумот берилди

Туғруқхонада бировнинг чақалоғини учинчи қаватдан улоқтирган аёл ҳақида маълумот берилди

Бошқирдистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир кун олдин Стерлитамак шаҳридаги туғруқхонанинг деразасидан бошқа бировнинг чақалоғини ташлаб юборган аёлнинг ташхиси ҳақида гапириб берди.

"Бошқирдистон" Давлат телерадиокомпанияси хабар беришича, ёзда беморга "депрессия" ташхиси қўйилган ва у диспансер кузатувида бўлган. Бир ой олдин у қониқарли ҳолатда қўйиб юборилган ва атрофидагиларга хавф туғдирмаган.

Эслатиб ўтамиз, фожиа 16 август куни 1-сонли Стерлитамак клиник шифохонасининг туғруқхонасида содир бўлган. Туғилгандан сўнг аёл учинчи қаватдаги умумий палатага ётқизилган. Кечки соат 17:30 ларда, чақалоқларни овқатлантириш учун олиб келганда, бемор тўсатдан ўрнидан туриб, ўша хонада бўлган аёлнинг янги туғилган чақалоғини деразадан улоқтириб юборган. Бола олган тан жароҳатлари туфайли вафот этди.

29 ёшли қизга нисбатан "Вояга етмаганни ўлдириш" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов республика Тергов бошқармаси раҳбарияти назорати остида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!