Трампнинг ўғлида коронавирус аниқланди

Трампнинг ўғлида коронавирус аниқланди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг кичик ўғли шу ҳафтада коронавирусга топширган тест натижаси мусбат чиқди, дея хабар берди CBS телеканали унинг вакилига таяниб.

Уларнинг сўзларига кўра, кичик Трамп шу ҳафта бошида синовдан ўтди, ўшандан бери карантинда.

«Шу пайтгача унда ҳеч қандай аломатлар кузатилмади. Шунга қарамай, тиббиёт ходимларининг COVID-19 бўйича барча тавсияларига амал қилмоқда», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!