Трампнинг ҳибсга олиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонида Оқ уй АҚШдаги вазиятни кузатмоқда

Трампнинг ҳибсга олиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонида Оқ уй АҚШдаги вазиятни кузатмоқда

Оқ уй собиқ президент Дональд Трампнинг ҳибсга олиниши эҳтимоли ҳақидаги хабарлар фонида АҚШдаги вазиятни диққат билан кузатмоқда ва намойишлар тинч ўтишига умид қилмоқда.

Бу ҳақда Fox News телеканалига берган интервьюсида Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.

“Биз вазиятни имкон қадар кузатиб борамиз. Албатта, биз ҳеч қандай зўравонлик бўлишини хоҳламаган бўлардик”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Шунингдек, АҚШ маъмурияти мамлакатда тартибсизликларга тайёргарлик кўрилаётганига оид далилларни ҳали кўрмаётганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!