АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғли ва Trump Organisation компанияси ҳамраиси Эрик ТрампFinancial Times нашрига берган интервьюсида ўзи ёки Трамп оиласининг бошқа аъзолари келажакда сиёсий фаолиятни давом эттириши мумкинлигини билдирди.
«Мен кўраётган сиёсатчиларнинг ярми менга ҳеч қандай таъсир қолдирмайди. Мен эса бу ролни анча самаралироқ бажара оламан», — деди у. Эрикнинг айтишича, «вақт кўрсатади», ва у Трамп оиласидан бошқа номзодларни ҳам истисно қилмади: «Мендан ташқари яна бошқалар ҳам бор».
Шу билан бирга, у яқинларига тушаётган босим ва стрессни ҳисобга олган ҳолда сиёсатга киришни маъқуллаш ё маъқулламаслик борасида иккиланишини билдирган.
«Мен фарзандларим сўнгги ўн йилда мен бошдан кечирган воқеаларни қайтаришларини истайманми? Ишончим комил эмас. Агар жавоб “ҳа” бўлса, менимча, сиёсий йўл осон бўларди — яъни мен бунга қодирман. Ва айтадиган бўлсам, бизнинг бошқа оила аъзоларимиз ҳам бунга қодир», — деди у.
Эрик Трамп 41 ёшда. У президентнинг учинчи ўғли ва кўп йиллардан бери оилавий бизнес билан шуғулланиб келади. Унга кўра, Дональд Трамп ҳозир компанияни бошқаришда иштирок этмаяпти, чунки у «Учинчи жаҳон урушига йўл қўймаслик»ка йўналган.
Эрик таъкидлашича, агар отаси сиёсат билан шуғулланмаганида, бизнес анча ривожланган ва оиланинг бойлиги ҳам юқорироқ бўлиши мумкин эди.
Дональд Трампнинг беш нафар фарзанди бор: Дональд Жуниор, Иванка, Эрик, Тиффани ва Бэррон. Унинг шунингдек, 11 нафар набираси бор. Президент аввалроқ учинчи муддатга ҳам номзодини қўйиши мумкинлигини айтганди, бироқ АҚШ Конституциясига кўра, бир шахс фақат икки муддат президентлик қилиши мумкин.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Саидёқуб Қаҳрамонов таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов ҳақида фикр билдирди.
Сиёсатчи таъкидлашича, агар бу ракеталар Россияга ҳужум қилиш учун ишлатилса, Москва буни Германиянинг уруш ҳаракатларида бевосита иштироки деб баҳолайди
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади