АҚШ президенти Доналд Трамп Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёрега мактуб йўллаб, ўзига тинчлик бўйича Нобел мукофоти берилмагани сабабли, энди тинчлик ҳақида қайғуришга мажбур эмаслигини айтди.
"Ҳурматли Йонас! Мамлакатингиз саккиз ва ундан ортиқ урушнинг олдини олганим учун менга тинчлик бўйича Нобел мукофотини бермасликка қарор қилганини ҳисобга олсак, мен энди фақат тинчлик ҳақида қайғуриш мажбуриятини ҳис қилмайман, гарчи у ҳар доим устувор бўлса-да, энди мен Америка Қўшма Штатлари учун нима яхши ва тўғри эканини ўйлашим керак. Дания бу ерни Россия ёки Хитойдан ҳимоя қила олмайди ва нега уларда мулк ҳуқуқи бўлиши керак? Бу ҳақда ҳеч қандай ёзма ҳужжат йўқ, фақат у ерга юз йиллар олдин қайиқ сузиб борган, лекин бизнинг қайиқлар ҳам борган. Мен NATO учун у ташкил этилганидан бери бошқалардан кўра кўпроқ иш қилдим ва энди NATO Қўшма Штатлар учун нимадир қилиши керак. Агар биз Гренландияни тўлиқ ва буткул назорат қилмасак, дунё хавфсиз бўлмайди", — деб ёзган Оқ уй раҳбари.
Ушбу хат Европа давлатларининг Вашингтондаги элчиларига йўлланган, улардан Трампнинг Норвегия бош вазирига йўллаган мактубини ўз ҳукумати раҳбарларига етказиш сўралган.
Йонас Гар Стёре бу мактубни 18 январ куни Трампдан олганини тасдиқлади. Норвегия бош вазири сўзларига кўра, мактуб шу куниёқ АҚШ президентига ўзи ва Финляндия президенти Александр Стубб номидан юборган қисқа хабарига жавобан келган. Стёре ва Стубб Трампнинг Европанинг саккизта давлатига қарши божлар жорий этиш таҳдиди бўйича ўз позицияларини баён қилган ва телефон орқали суҳбат ўтказишни сўраган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.