Axios нашри маълумотларига кўра, келишув 1951 йилдаги Гренландияни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни янгилашни назарда тутади. Ҳужжат Қўшма Штатларга NATO'нинг тегишли қарори асосида оролда ҳарбий базалар қуриш ва мудофаа ҳудудларини ташкил этиш имконини беради.
Шунингдек, Гренландияда хавфсизликни кучайтириш, Арктикада NATO фаолиятини кенгайтириш ва хомашё ресурслари соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, келишувда оролга “Олтин гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштириш, Россия ҳамда Хитойнинг “ташқи таъсири” га қарши курашиш чоралари ҳам тилга олинган.
Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливиттнинг Ахios'га билдиришича, барча манфаатдор томонлар тафсилотларни келишиб олганларидан сўнг, улар жамоатчиликка эълон қилинади.
Яқин кунларда АҚШ Дания ва Гренландия билан эҳтимолий келишув шартлари бўйича юқори даражадаги музокараларни бошлаши кутилмоқда. Қайд этилишича, битим расман тасдиқланмаган. Трамп эса Гренландияни сотиб олишни талаб қилишда давом этмоқда.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.