Доналд Трамп Барак ва Мишел Обама маймунлар қиёфасида акс эттирилган видеони эълон қилиши ортидан катта можаро авж олди — ОАВ.
АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида катта норозилик тўлқинига сабаб бўлган видеони эълон қилди. Сунъий интеллект ёрдамида яратилган ва сайловлар натижалари сохталаштирилгани ҳақидаги даъволарга бағишланган ролик охирида собиқ президент Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишел ўрмондаги маймунлар қиёфасида тасвирланган.
Қўшма Штатларда кўпчилик буни ирқчиликка ишора сифатида қабул қилди. Танқидлар нафақат демократлар, балки республикачилар томонидан ҳам билдирилмоқда.
"Трамп Барак ва Мишел Обамани маймунлар қиёфасида акс эттирган ирқчилик руҳидаги видеони эълон қилди. Бунданда пасткашроқ бўлишнинг иложи йўқ", деб баёнот берди Republicans Against Trump гуруҳи.
Ижтимоий тармоқларда, шунингдек, АҚШ президенти қисқа вақт ичида, жумладан ушбу роликни ҳам қўшган ҳолда, кетма-кет ўнлаб ғалати постлар жойлагани муҳокама қилинмоқда. Айрим фойдаланувчилар ҳатто АҚШ Конституциясининг 25-тузатмасини қўллаш масаласини кўриб чиқишга чақирмоқда. Бу тузатма президент лаёқациз деб топилган тақдирда, уни лавозимидан четлатиш имконини беради.
Маълумот учун, Барак Обама 2009—2017 йилларда кетма-кет икки муддат АҚШ президенти лавозимида фаолият юритган. Обама АҚШ тарихида президент этиб сайланган биринчи афро-америкалик инсон ҳисобланади.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Истанбулнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fotospor.com нашри хабар бермоқда.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.