"Президент ўз фармонлари билан учта йирик компаниянинг фаолиятини чеклади. Трамп, жумладан, ўзининг биринчи президентлиги давомида унинг сиёсатини танқид қилган етакчи юридик фирмалардан бири Paul Weiss'га қарши чора кўрди", дея хабар бермоқда нашр.
Қайд этилишича, ўтган ҳафтада Трамп ўз фармони билан Paul Weiss ходимларини (тахминан 1200 адвокат) давлат сирларига кириш ҳуқуқидан маҳрум қилди, уларнинг федерал биноларга киришини чеклади ва давлат шартномаларини бекор қилишни бошлади.
Кўп ўтмай, Paul Weiss раиси деярли “таслим” бўлди. У Оқ уйга бориб, у ерда уч соат давомида Трамп билан битим тузиш масаласини муҳокама қилди. Натижада президент ўз фармонини бекор қилди. Бунинг эвазига Paul Weiss Трампнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун, жумладан, фахрийларга ёрдам ва антисемитизмга қарши кураш каби лойиҳалар учун, 40 миллион долларлик бепул юридик хизмат кўрсатиш мажбуриятини олди.
"АҚШнинг етакчи юридик фирмаларидан бири ва Трампнинг биринчи президентлик муддати давомида машҳур рақиби бўлган фирманинг таслим бўлиши бизнес дунёсининг чуқур хавотирини акс эттиради. Президентнинг таҳдидлари молиявий ҳалокатга олиб келиши мумкинлигидан қўрқиш кучайди. Бу битим Оқ уйнинг ўзини янада дадил ҳис қилишига ва Трампнинг рақибларига қарши санкцияларни илгари суришига имкон яратиши мумкин. Компания раҳбарларининг айримлари ҳам Paul Weiss “келишув” учун янги нарх белгилаганидан хавотир билдирдилар", деб ёзади WSJ.
Нашр маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти аллақачон фаолияти чекланадиган яна 10 дан ортиқ фирмалар рўйхатини тузиб бўлган.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.