Трамп агар Гренландия аҳолиси орол АҚШга қўшилиши учун овоз берса, уларнинг ҳар бирига 1 миллион доллардан беришни таклиф қилиши режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.
Гап Гренландиянинг тахминан 57 минг нафар аҳолиси ҳақида кетмоқда, яъни бу Қўшма Штатларга 57 миллиард долларга тушади, дея хабар бермоқда нашр.
The Daily Mail манбаларига кўра, бу ғоя минтақада АҚШ ҳарбий иштирокини кучайтиришга эришишнинг муқобил усули сифатида кўриб чиқилмоқда.
Шу билан бирга, Даниянинг позицияси ўзгаришсиз қолмоқда.
Копенгаген оролни топшириш ёки сотиш имкониятини рад этади ва унинг мақомига оид ҳар қандай қарор Дания томонининг розилигини талаб қилишини таъкидламоқда.
"Бу содир бўлмайди. АҚШ Гренландияга эгалик қилмайди. Бу — қизил чизиқ", — деди Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен DR телеканалига берган интервюсида.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.