АҚШ президенти маъмурияти тарифлар бўйича музокаралар чоғида савдо ҳамкорларига импорт бўйича жорий этилган бож тўловларини камайтириш эвазига Хитой иқтисодиётини изоляция қилишни таклиф қилмоқчи.
Тhe Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Вашингтон 70 дан ортиқ савдо ҳамкори билан ўтказилаётган музокараларда улардан Хитойнинг ўз мамлакатлари орқали маҳсулот етказиб беришини тақиқлашни, Хитой компанияларига ўз ҳудудларида фаолият юритишга рухсат бермасликни ва Хитойдан арзон саноат маҳсулотларини харид қилмасликни сўрайди.
Нашр манбаларининг айтишича, қўйиладиган аниқ талаблар ҳар бир давлатнинг Хитой иқтисодиётига қанчалик боғлиқлигига қараб фарқ қилиши мумкин.
Вашингтон Пекин билан савдо уруши доирасида Хитой маҳсулотларига 145% миқдорида бож жорий қилган, Пекин бунга жавобан 125% бож билан жавоб қайтарган.
2025 йил февраль ойида, Франциянинг "Le Point" журнали ўз манбаларига таяниб, Трамп гўёки Ғалаба кунида Москвага ташриф буюриш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.
Украина президенти ўзининг Теlegram-каналида Россия армияси Владимир Путин томонидан эълон қилинган “Пасха сулҳини”ни бир суткада 2 минг мартадан ортиқ бузганини маълум қилди.
Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас. Шаҳсий ёзишмалар ҳеч кимга ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.
Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.