Тошкентнинг яна бир қисми иссиқлик таъминотисиз қолди. Навбат Чилонзорга

Тошкентнинг яна бир қисми иссиқлик таъминотисиз қолди. Навбат Чилонзорга

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Заргарлик кўчасидаги магистрал иссиқлик тармоғида носозлик юзага келгани сабабли қатор манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Улар: 
Қизил Шарқ мавзеси; 
Ал-Хоразмий мавзеси; 
Чилонзор-18, 19, 20 мавзелари. 

Бунда барча хонадонларда иссиқ сув таъминоти сақланиб қолади.

Айни вақтда иссиқлик таъминотини тезкорлик билан тиклаш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. 

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда. 

Аввалроқ, Тошкентнинг катта қисми, яъни Олмазор тумани совуқ кунларда вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолгани хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!