Тошкентнинг айрим жойларида "свет" ўчди

Пойтахтнинг Яшнобод туманида айрим ҳудудларда "свет" ўчди.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, бугун соат 14:29 да Тошкент шаҳридаги 35 кВли "Л-Саларский-6" кабел тармоғида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида Яшнобод туманидаги 1350 та истеъмолчининг электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда мазкур носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр та’миноти қайта тикланади, дейилади вазирлик хабарида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).