Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманининг айрим жойларида таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, туманнинг “Хирмон-тепа” МФЙ ҳудудидан ўтган ер усти д-76 миллиметрли ўрта босим газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Чилонзортумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан амалга ошириш режалаштирилган.

Шу туфайли 1 апрель куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:

“Хирмон-тепа”, “Кичик хирмон-тепа”, “Катта хирмон-тепа” МФЙларида жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 5 306 та аҳоли хонадонларида ҳамда 14 та улгуржи истеъмолчиларида.

Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Етказилаётган ноқулайликлар учун “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!