Тошкентнинг 10 та метро бекатида янги тўлов тизими жорий этилди

Тошкентнинг 10 та метро бекатида янги тўлов тизими жорий этилди

Йўл ҳақини контактсиз тарзда тўлаш тартиби Тошкент метрополитени ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамкорлиги орқали жорий этилди. Унга кўра энди йўловчилар HUMO пластик карталари орқали тўловни амалга ошириб метродан фойдаланишлари мумкин. Бу ҳақда HUMO тўлов тизими матбуот хизмати хабар берди.

Янги тизим қуйидаги бекатларда ишга туширилди:

Буюк Ипак йўли

Амир Темур ҳиёбони

Мустақиллик майдони

Пахтакор

Бунёдкор

Мирзо Улуғбек

Чилонзор

Беруний

Минор

Абдулла Қодирий

8 дақиқагача вақт тежалади

Йўл ҳақини HUMO банк картаси орқали тўлаган ҳолда йўл жетонларини харид қилиш, зарур суммани қидириш ва қайтимни кутиш учун вақт сарфланмайди. Янги технология тиғиз пайтларда энг талабгор бекатларда янада самаралидир. Бундай шароитларда йўловчи кассада жетон харид қилиш ўрнига йўл ҳақини турникет орқали контактсиз тарзда тўлашни танлаган ҳолда кунига 8 дақиқагача вақт тежайди.

Контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда метрода бир марта юриш қиймати жетон қийматига тенг. Йўл ҳақини турникет орқали тўлаш метрополитен хизматларидан кам фойдаланадиган йўловчилар учун ҳам қулай.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!