Тошкентдаги тунги клубда пичоқлашиш содир бўлди. Икки киши ўлди

A A A
Тошкентдаги тунги клубда пичоқлашиш содир бўлди. Икки киши ўлди

Кун бўйи ишдан, ўқишдан, кундалик ташвишлардан чарчаган кишиларни тун ўз бағрида аллалайди. Чарчоғларини ёзиб, эртанги кунги юмушлар, оиласи фаровонлиги учун, яратувчанлик, бунёдкорлик, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшмоқ учун барча ором олади. Кундузги шовқинлардан чарчаган шаҳар ҳам сокинлик бағрига сингади. Яшаш лаззатини англаган ҳар бир инсон ўз турмуш тарзини ана шундай давом эттиради. Аммо келажакдаги мақсади аниқ бўлмаган, катталарнинг насиҳатини қулоғига илмаган, ҳаётнинг қадрига етмаган баъзи ёшлар эса бутун шаҳар ва шаҳарликларнинг ҳаловатини бузадилар. Нафақат ўзгалар ҳаловатини, ўз ҳаётларини, бахту саодатларини, ёрқин келажакларини ҳам қоронғуликка итқитиб, умр дея аталмиш бетакрор ва улуғ неъматни афсус-надоматга айлантирадилар.

Собир (исмлар ўзгартирилган) 1997 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Ўрта махсус маълумотли бу йигит ҳали уйланмаган, вақтинча ишсиз. Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида доимий рўйхатда туради, бироқ Тошкент шаҳрида ижарада яшайди.

Сардорбек ҳам 2002 йилда Фарғонада туғилган, бугунги кунда Тошкентда до­имий рўйхатда туради ва яшайди.

Бу йигитларнинг бири-бирига ўхшашлик томонлари бор: айни куч-қувватга тўлганда иккаласи ҳам ишсиз. Сардорбекнинг йигитлик гаштини суришига қараганда ўзига тўқ оиланинг фарзанди. Бундай ўйлашимизнинг боиси, ишсиз одамда пул бўлмайди, пул топсаям унинг қадрига етади, беҳудага сарфламайди. Буларга ўхшаб туннинг қоқ ярим кечасида тунги клубларда юрмайди. Лекин Собир ўз уйини ташлаб келиб, ижарада туриб, бозорда қовун-тарвуз сотади.

Ўша куни ҳам уларнинг ҳар бири ўзларига ўхшаган 4-5 нафар танишлари билан тунги соат 3:00 ларда савдо мажмуасига боришади. Собир дўстлари би­лан бинонинг 3-қаватида жойлашган тунги клубга чиқади. У ерда ўзларича “ҳаёт гаштини” суришади: ўйин-кулги қилишади, спиртли ичимлик ичишади. Тун ҳам ўтиб, тонг ота бошлагач, соат 5.30 ларда ҳартугул кетиш тараддудига тушишади. Еган-ичганларининг эса пулини тулашни “унутишади”. Аммо уларни бино олдида қўриқчилар тўхтатишади. Улар пул тўлашларини талаб қилишар экан, ширакайф йигитларнинг кўзи клубдан чиқиб келаётган икки қизга тушади. Уларни кўриб, тўлаши керак бўлган пулларниям “унутиб” қизларга гап ота бошлашади. Уларни куракда турмайдиган сўзлар билан “сийлашади”. Бу ҳам етмагандай, тегажоқлик қила бошлашади. Албатта, уларнинг беозориликларию ҳақоратларига қизлар ҳам жим туришмагач, йигитларнинг “шерлиги” тутади.

... Шу куни Сардорбек ҳам соат 19:00 ларда танишлари билан савдо мажмуаси биносининг 2-қаватида жойлашган ресторанга бориб, у ерда 02:30 ларга ўтиришади. Спиртли ичимлик ичиб, кейин ўтиришни давом эттириш учун шу бинонинг юқори қаватида жойлашган тунги клубга чиқишади. У ерда шу клубда танишган бир нечта танишлари би­лан ўтириб, спиртли ичимлик ичишни давом эттиришади. Клуб биносидан танишлари билан бирга чиқиб, бино олдида бегона йигитларнинг қизлар билан жанжаллашаётганининг устидан чиқиб қолишади. Барчаси маст ҳолатда бўлган икки гуруҳ йигитларининг тўқнашуви тахмин қилинганидек фожиага сабаб бўлиши барчага аён. Шундай бўлди ҳам.

Ичкилик шиша ичида жимгина туради, инсоннинг ошқозонига тушгач эса унинг ўзи “шайтон”га айланиб, эгасини “шер”га айлантиради.

Сардорбек ва унинг дўстлари ҳам клуб қўриқчилари билан баҳслашиб турган йигитларнинг олдига бориб, уларнинг тортишувига аралашишади. Бу ҳам етмагандек, қизларнинг ёнини олиб, уларнинг “ҳимоячиси”га айланиб, оғизларидан “боди кириб, шоди чиқиши” билан “шерлар жанги” бошланади...

Сардорбек Собир ва яна бир йигит билан талашиб-тортишиб, уларга шикаст етказади.

Собир уриш-жанжални тўхтатмоқчи, безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган Сардорбекнинг танишларига қаршилик кўрсатади. Уларни қасддан ўлдириш мақсадида ёнида бўлган ошхона пичоғидан жиноят қуроли сифатида фойдаланиб, ушбу пичоқ билан икки йигитнинг қорин қисми, улардан бирининг ўнг қўл елка соҳасига бир маротаба, яна бир йигитнинг кўкрак қафаси орқа юзасига икки ма­ротаба уриб, оғир тан жароҳати етка­зади.

Шунингдек, Собирнинг қотиллик ҳаракатлари бу билан тугамайди. У қарши гуруҳ йигитларини қасддан ўлдириш ҳаракатида пичоқ билан ҳамла қилаётган пайтида, орқа томондан югуриб келиб, жанжалга аралашган ўзининг дўстини ҳам Сардорбекнинг танишларидан деб ўйлаб, қорнига пичоқ уради ва оғир тан жароҳати етказади...

Пичоқланганларнинг икки нафари ўз вақтида шифохонага олиб борилади ва тиббий ёрдам кўрсатилади. Аммо минг афсуски, олинган тан жароҳатлари натижасида қолган икки киши вафот этади: бири воқеа жойида, иккинчиси эса шифохонада жон беради.

Судда йигитлардан бирининг қонуний вакили апелляция шикоятида, марҳум унинг ягона фарзанди бўлгани, ойига ўртача 2-3 миллион миқдорида пул маблағи олиб келиб турганини айтиб, судланувчи Собирга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, етказилган моддий ва маънавий зарарни ундиришни белгилашни сўраган.

Собир 22 йилга, Сардорбек эса 5 йилга озодлик­дан маҳрум бўлишди. 21 ёшли Сардорбек айни йигитлик даврини қамоқда ўтказса, афсус ва надоматлар бўлсинки, эндигина 24 ёшни қаршилаётган Собир панжара ортидан чиққанида умрининг вақт миллари 40 дан ошиб 50 га томон кетиб, бонг ураётган, унинг тенгдошлари ҳаётда кўзлаган мақсадларига эришиб, ўғил уйлантириб, қиз узатиб, набира суяётган бўлади. Эссиз ҳаёт, эссиз умр...

Масаланинг яна бир томони кишини ўйлантиради: мамлакатимиздаги барча нарса унинг равнақи ва фуқароларнинг бахти учун хизмат қилиши керак эмасми? Аслида халқимизга тунги клублар керакми? Уларнинг юртимизга нима фойдаси бор? Айтиш ноқулай ва ножиоз бўлса ҳам тунги клуб дегани ишратхона эмасми? У ерга фақат ичкилик ичиш ва маишат қилишни истаганлар келиши бор гап-ку. Ичкилик авжига чиққан жойда эса уриш-жанжал бў­лиши ва у албатта хунук оқибатлар билан якунланиши ҳам айни ҳақиқат! Одоб- ахлоқи, таълим-тарбияси йўқ бўлган ёшларнинг ҳуқуқбузарлик қилишларига имконият, шарт-шароит яратиб бераётганлар кимлар? Ёшлар халқимизнинг эртаси ва юзи-ку! Ҳолбуки, бу фожиа тунги клубларда содир бўлаётган кўнгилсизликлар, фожиаларнинг биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмас. Ундай жойлардаги маишатбозликлардан кейин қанчадан-қанча ёш оилалар бузилади, қанча ёшлар умри хазон бўлар экан, бу фақат Яратганга аён! Хулоса ўзингиздан...

Хамиджон ШАМШИЕВ, Тошкент шаҳар судининг судьяси,

Саодат Матяқуб қизи, мухбир


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

Эрондаги вазиятдан Марказий Осиёда энг кўп Тожикистон қийналиши мумкин

Имкониятлари чекланган республика учун бу озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жиддий ҳажм ҳисобланади.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрон Исроилга ўта оғир баллистик ракеталар билан кучли ҳужум уюштирди

Эрон Исроил ҳудудига ўта оғир баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда кучли ҳужум уюштирди.

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Эрон Исроилнинг юқори лавозимли амалдорини ўлдирди

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Эрон АҚШ денгиз флоти учун бенуқсон "қирғин зонаси" яратиб кутмоқда

Бунинг аниқ сабаби бор – бу Эроннинг ассиметрик уруш орқали АҚШни мағлуб этиш бўйича узоқ йиллик стратегиясидир.

Эрон олий раҳбарининг саломатлиги ҳақида хабар берилди

Бу ҳақда ISNA Эрон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Ҳусанов “Реал”га қарши ўйинда алоҳида кўзга ташланди

“Манчестер Сити” ва “Реал” ўртасидаги сўнгги учрашувда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ўзининг ажойиб ўйини билан эътиборни тортди.

Трамп: «Эрон муаммосини 2 сонияда ҳал қила олардим»

АҚШ Дональд Трамп яқинда Эрон билан боғлиқ ҳолат ҳақида қатор баёнотлар берди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Исроил элчисини чақирди

Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.

Макрон Эрон ҳақидаги фикрлари учун танбеҳ олди

Франция президенти Эммануэл Макроннинг Эрондаги можаро ҳақидаги фикрлари иккиюзламачилик деб баҳоланди.

Хайфа нефть қайта ишлаш заводи – Исроилнинг энг йирик энергетика объекти

Хайфа нефть қайта ишлаш заводи (НПЗ) Исроилнинг энг йирик ва муҳим ёқилғи объектларидан бири ҳисобланади.

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Financial Timesнинг хабар беришича, Эрон санкциялар енгиллаштирилмас экан, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас ва узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон ҳужумлари натижасида Қатарнинг суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватининг 17 фоизини 3–5 йилга ишдан чиқди — Reuters

Бу йилига 20 млрд долларгача йўқотишларга олиб келади", дея хабар бермоқда агентлик.

АҚШ иттифоқчилари Эронга қарши хавфсизлик чораларига тайёр

Бу ҳақда АҚШ томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда таъкидланган.

Европа Иттифоқининг икки давлати Украинага кредит беришни тўхтатиб қўйди

Венгрия ва Словакия Европа Иттифоқининг Украинага 90 миллиард евро ажратиш тўғрисидаги қарорига тўсқинлик қилишди.

Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл жинсий зўравонликка учради

Бу ҳақда бугун, 19 март куни “Sözcü” хабар берди.

Қирғизистонда собиқ ДХХ раҳбарининг қариндоши қўлга олинди

Орунбековнинг таъкидлашича, Камчибек Ташиев лавозимни тарк этганидан сўнг бундай амалиётлар тўхтаган ва корхона омборларида катта ҳажмда бензин тўпланиб қолган.

Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда AlmaU ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.

Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шунингдек, автоҳалокатда жароҳат олган яна уч нафар ҳамюртимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларга шифохонадан жавоб берилган.

Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1965 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида тегишли лицензиясиз дорихона ташкил қилиб, 82 турдаги жами 1520 дона меъёрий ҳужжати бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётганлиги аниқланди.

Президент фармони билан 392 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Трампнинг куёви Жаред Кушнер Яқин Шарқдаги урушдан миллиардлар топмоқчи

New York Times маълумотига кўра, у Affinity Partners компанияси учун тахминан 5 миллиард доллар топишни режалаштиряпти.

Афғонистон Покистонга қарши амалларни вақтинча тўхтатди

Маълум қилинишича, бу қарор Қатар, Саудия Арабистони ва Туркиянинг илтимосига биноан қабул қилинган.

Эрон душман энергетикасини “йўқ қилиш” билан таҳдид қилди

IRIB маълумотига кўра, Эрон Қуролли Кучлари вакили Хотам ал-Анбия нефть иншоотларига қилинган ҳужумларга жавоб сифатида душманнинг барча энергетика инфратузилмаси йўқ қилинишини билдирди.

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Натижада, ундаги махсус тайёрланган хуфия жойда бўлган мармар тошлар орасига 9 кг 40 гр опий экстракцияси яширилганлиги аниқланди

“Рома” футболчиси гаровга олинди

Италиянинг AS Roma клуби футболчиси Нил Эль Айнауи уйига қуролли шахслар бостириб кириб, уни ва оила аъзоларини гаровга олди.

АҚШ фуқаролигидан воз кечиш тўлови арзонлаштирилди

АҚШда фуқароликдан чиқиш учун ундириладиган давлат божи кескин камайтирилди.

Эронда АҚШ ва Исроилга алоқадор 55 киши қўлга олинди

Tesnim агентлиги хабар беришича, операция Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка бўлинмалари томонидан ўтказилган.

Фарғонада "Энергосавдо" муҳандиси 9 минг доллар билан қўлга олинди

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Туркияда етти йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.