Тошкентда "Tracker" тўхтаб турган автобусга тўқнашиб ёниб кетди

Тошкентда "Tracker" тўхтаб турган автобусга тўқнашиб ёниб кетди

Жорий йилнинг 22 январга ўтар кечаси тахминан соат 00.40 ларда Мирзо Улуғбек кўчасида "Tracker" тўхтаб турган автобусга тўқнашиб ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Ушбу кўчадаги 4-сонли автокорхона қаршисида1998 йилда туғилган ҳайдовчи А.Т. давлат рақами 01 D 467 SB бўлган "Tracker" автомобилида тезликни ошириб ҳаракатланган.

Натижада руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида ҳаракатсиз турган "Isuzu" автобуси билан тўқнашув содир этган. Тўқнашувдан сўнг "Tracker" автомобилининг олд қисмида ёнғин чиққан.

ЙТҲ натижасида "Tracker" автомобилидаги йўловчилар - 1992 йилда туғилган Д.У., 1992 йилда туғилган М.П., 1998 йилда туғилган С.А.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!