Тошкентда олтин медаль олган битирувчилар сони маълум бўлди

Тошкентда олтин медаль олган битирувчилар сони маълум бўлди

Жорий ўқув йилида Тошкент шаҳридаги 335 та умумтаълим мактабларини 73 057 нафар битирувчилар тамомлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Уларнинг 41 848 нафари 9-синфни, 31 209 нафари эса 11-синфни битирди.

Битирувчиларнинг 939 нафари мактабни имтиёзли аттестат билан якунлаб, 90 нафари кумуш ва 849 нафари олтин медаль билан тақдирланди. Шунингдек, уларнинг 1 475 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!