Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тараддудни давом эттирмоқда.
Ўз вақтида "Пахтакор" сафида ажойиб ўйинлари билан эътироф қозонган Боян Миладинович Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида гапирди.
“Ўзбекистон терма жамоасини тарихда илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани билан чин қалбдан табриклайман. Бутун ўзбек халқи учун бу улкан ғурур ва фахрдир. Менинг фикримча, "оқ бўрилар" мазкур турнирнинг ҳақиқий кашфиётига айлана олади. Мусобақа жуда қийин ўтиши аниқ, бироқ Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўз маҳоратларини кўрсатиб, гуруҳдан чиқа олишларига ишонаман.
Фабио Каннаварони дунё футболида ҳамма яхши танийди. У ўз вақтида юқори савияда тўп тепгани боис, бугунги кунда қўлостидаги шогирдларинижуда яхши тушунади ва бой тажрибасидан келиб чиқиб тайёрлаяпти. Йигитлар ватан шаънини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қила олишади дея оламан.
Сўзим якунида барча ўзбек халқини Қурбон ҳайити билан муборакбод этаман. Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабалари учун ҳамиша дуодаман.
Дебютант жамоа учун энг муҳими — мамлакат нуфузини муносиб ҳимоя қилиш. Ҳеч нарсадан қўрқмаслик керак, чунки Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари энг яхшиларидандир. Йигитлар майдонда бутун борлиғини бериб ўйнашлари талаб этилади. Ушбу мусобақада ўзбек футболининг ҳақиқий маҳоратини кўрсатиш зарур. Ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва вице-президент Одил Аҳмедов футболчиларга нима дейиш ва уларни қандай руҳлантиришни жуда яхши билишади. Бу галги мундиалда Сербия қатнашмаётгани боис, бутун вужудим билан Ўзбекистонга мухлислик қиламан. Жамоа билан бирга ғалабада қувонаман, мағлубиятда куяман. Ишонаман, йигитлар мухлисларни хурсанд қила олишади”, – деди Миладинович.
Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
Шунингдек, амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун контракт тўлови муддати олий таълим муассасаси раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.
Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.