Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон метеорология бўлими (WMO) хабар берди.
Ташкилот ҳисоботига кўра, глобал ҳарорат рекорди ҳатто 2027 йилнинг ўзидаёқ янгиланиши мумкин. Мутахассислар бу йил охирида Эл-Нино иқлим ҳодисаси бошланишини кутмоқда. Бу эса Ер атмосферасида ҳароратнинг янада ошишига олиб келиши мумкин.
Ҳисобот Буюк Британиянинг Met Office маркази томонидан тайёрланган бўлиб, унда 2026-2030 йиллар орасидаги камида бир йил 2024 йилни тарихдаги энг иссиқ йил сифатида ортда қолдириши эҳтимоли 86 фоиз экани айтилган. Шунингдек, кейинги беш йиллик ўртача ҳарорат саноат инқилобидан олдинги даврга нисбатан 1,5 даражадан юқори бўлиши эҳтимоли 75 фоизга баҳоланмоқда.
БМТнинг иқлим бўйича раҳбари Саймон Стилл Европа ва бошқа ҳудудлардаги кучли жазирама иқлим инқирозининг инсонлар ва иқтисодиёт учун қанчалик хавфли эканини яна бир бор кўрсатганини таъкидлаган. Мутахассислар фикрича, иссиқхона газлари чиқиндилари, айниқса нефт, газ ва кўмир ёқилиши туфайли атмосферада углерод миқдори ортиб бормоқда. Бу эса кучли иссиқ тўлқинлари, қурғоқчилик, бўрон ва сув тошқинлари каби экстремал об-ҳаво ҳодисаларини кўпайтирган.
Ҳисоботда айтилишича, ҳозирнинг ўзида глобал исиш ҳар дақиқада тахминан бир инсоннинг ҳаётига таъсир қилмоқда. Агар чиқиндилар кескин камайтирилмаса, бу кўрсаткич янада ортади. Арктика ҳудуди кейинги беш қиш мавсумида одатдагидан 2,8 даража иссиқроқ бўлади. Бу эса минтақа дунё ўртача кўрсаткичидан уч баравар тезроқ қизиб бораётганини англатади.
Ёғингарчилик бўйича прогнозларда эса Шимолий Европа, Саҳел, Аляска ва Сибирда намгарчилик кўпайиши, Амазонка ҳудудида эса қурғоқчилик кучайиши мумкинлиги қайд этилган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар Шимолий Америка қитъасининг уч давлати — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати старти арафасида жиддий муаммо юзага келди. Мусобақа йўлланмасини қўлга киритган Конго Демократик Республикаси (ДР) терма жамоасининг мундиалдаги иштироки хавф остида турибди.
Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бағоий бугун, 28 май куни тонгда Бандар Аббос ҳудудига АҚШ томонидан уюштирилган ҳарбий ҳужумни қоралаб, бу ҳаракатлар Эроннинг ҳудудий яхлитлиги ва миллий суверенитетига қарши тажовуз эканини таъкидлади
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.