«Saneg» нефть-газ компаниясининг вертикал интеграциялашган нефть бизнес оператори "SEG Motol" компанияси ҳамкорларнинг биринчи анжуманини ўтказди. Анжуманда мойлаш материалларининг улгуржи ва чакана савдоси билан профессионал шуғулланувчи компания дистрибьюторлари, Ўзбекистон Республикасининг йирик саноат мой истеъмолчилари, автомобиль саноати ва автомобиль бизнеси, шунингдек, республиканинг энг йирик чакана савдо тармоқлари вакиллари иштирок этди.
"SEG Motol" компанияси директори Бахтиёр Асатуллаев ҳамкорлар билан учрашув муҳимлигини таъкидлади: "Ушбу конференция бизга бозор эҳтиёжларини билиш ва энг юқори сифат стандартлари ҳамда саноат талабларига жавоб берадиган маҳсулотларни таклиф қилиш учун ноёб имкониятни тақдим этади".
Анжуман доирасида бизнес вакиллари ва саноат истеъмолчиларига мойларни ривожлантиришнинг икки брендли стратегияси – «Saneg» ва "SEG Motol" тақдим этилди.
Saneg бренди остидаги маҳсулотлар Италиянинг Бари шаҳридаги "Saneg Oil Italy" заводи томонидан ишлаб чиқариладиган замонавий енгил автомобиллар учун премиум синтетик мойлар ҳисобланади.
"Saneg Oil Italy" компанияси ижрочи директори Мауро Ночелли қўшимча қилди: "Илғор технологиялар ва ишлаб чиқариш қувватлари бугунги кунда Ўзбекистон бозорига Европа сифат стандартларига жавоб берадиган маҳсулотларни таклиф қилиш имконини бермоқда".
Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари Фарғона НҚИЗда ишлаб чиқарилаётган "Seg Motol" тижорат транспорти учун саноат мойлари ва сурков материалларининг ассортименти ҳамда рақобатбардош афзалликлари ҳақида билиб олдилар.
Иштирокчиларга ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришни ўз ичига олган Saneg ёғлари бизнесини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси тақдим этилди. Хусусан, компания Ўзбекистонда йилига 60 минг тоннагача товар мойлари ҳамда 150 минг тонна базавий мойлар, Италиядаги заводда эса йилига 20 минг тоннагача товар мойлари ва 5 минг тонна сурков мойлари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Мамлакат мудофаа вазири Андрей Белоусов таъкидлашича, амалиёт “стратегик ҳужум воситалари душманнинг ядровий зарбасига кучли жавоб бериш”ни машқ қилиш мақсадини кўзлаган.
Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Хитой, Россия, Ҳиндистон, Туркия каби яна бир неча мамлакатдан 400 га яқин компания ва жисмоний шахс АҚШ Молия вазирлиги ва Давлат департаменти томонидан санкция рўйхатига қўшиб қўйилди.
Демократик партия вакили Камала Харрис ва Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп ўртасидаги Америка Қўшма Штатлари президентлиги учун курашда қарийб 14,7 миллиард доллар сарфланган.
Ғазо секторида Исроил кучларининг блокададаги Фаластин анклавининг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумлари ва бомбардимонлари натижасида бир кунда 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.
Грузия прокуратураси парламент сайловларидаги қонунбузарликлар бўйича 47 та жиноий иш бўйича тергов олиб бормоқда, деб хабар беради департамент сайтида.
КХДР махсус кучлари қўмондони Ким Ёнг Бок Россия Федерациясига етиб келди. Мутахассисларнинг фикрича, Ким Чен Ин уни Россияга аскарлар билан бирга ишончли шахс сифатида юборган.
Семинарнинг асосий мақсади – “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳаси доирасида қурилиш, лойиҳалаштириш ва энергия аудит фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга ижтимоий соҳа объектларида энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан эълон қилинган тендерларда қатнашиш шартлари, тартиби, талаблари ҳамда тендер ҳужжатларини тайёрлашда нималарга эътибор қаратилиши лозимлигини тушунтириш кўзланган.
Украина Миллий полицияси аҳоли қўлида 1,4 миллион дона ўқотар қуролни рўйхатга олган. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Леонид Тимченко маълум қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.
Унда қайд этилишича, 2023 йили ушбу хасталик дунё бўйича 8,2 миллион кишида аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу 2022 йилга нисбатан 0,7 миллионта кўп ва 1995 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
АҚШнинг Флорида штатидаги Нептун-Бич шаҳрида президентлик сайловлари учун муддатидан олдин овоз бериш участкаси яқинида 18 ёшли ўсмир икки аёлга мачетени силкитгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .