Покистон президенти Асиф Али Зардорий Дубай халқаро аэропортида самолётдан тушиш вақтида оёғини синдириб олди. Бу ҳақда Dawn нашри президент котибияти матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, давлат раҳбари йиқилганидан сўнг дарҳол касалхонага етказилган ва тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг оёғига гипс қўйилган.
Қайд этилишича, Зардорий айни дамда тўлиқ таътилда. Президент тўрт ҳафта давомида гипсда қолиши керак.
69 ёшли президент сўнгги йилларда соғлиғида бир қанча муаммоларга дуч келган. 2023 йилнинг март ойида Бирлашган Араб Амирликларида кўзини операция қилдирди.
Шунингдек, Покистон президенти 2022 йилда Карачидаги кўкрак қафасидаги инфекцияни даволаш учун бир ҳафта муддатга касалхонага ётқизилган. Соғлиги ҳақда кўплаб миш-мишлар чиққанидан сўнг, унинг шахсий шифокори Асим Ҳусайн Х ижтимоий тармоқларда унинг "саломатлиги яхши" эканлигини тасдиқлади.
Бир йил муқаддам Зардорий доимий саёҳатлар натижасида юзага келган “чарчоқ” туфайли Карачидаги хусусий шифохонада даволанган.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.