Тошкентда жазо муддатини ўтаётган хавфли жиноятчи-маҳкум қочиб кетди

Тошкентда жазо муддатини ўтаётган хавфли жиноятчи-маҳкум қочиб кетди

Тошкентдаги 51- манзил колонияда жазо муддатини ўтаëтган 43 ёшли маҳкум О. А.нинг қочиб кетгани айтилмоқда.

Маҳкумнинг қочиб кетгани ортидан ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан қидирув эълон қилинган.

«Озод Европа» радиосининг хабарига кўра, маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97- моддаси («Қасддан одам ўлдириш») тартибида айбланиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Одатда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг фуқаролик паспортлари олиб қўйилади. Лекин, О.А.нинг паспорт олгани ҳамда қочишга муваффақ бўлгани хабар қилинди.

Агарда у қўлга тушгудек бўлса, Жиноят кодексининг бир нечта моддаси тартибида жазога тортилади.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!