Тошкентда ИИО ходими хизмат вақтида ўлдирилди

Тошкентда ИИО ходими хизмат вақтида ўлдирилди

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар беришича, 30 ноябрь куни соат 00:50 лар атрофида Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуротов, туманнинг «Ғалаба» маҳалласига тезкор чақирув бўйича етиб боради.

Маълум бўлишича, хизмат вазифасини бажараётган ходимга муқаддам судланган, 1992 йилда туғилган фуқаро Б.З. тажовуз қилиб, воқеа жойидан яширинади.

Н.Бобомуротов ҳодиса жойида вафот этган. Ходимнинг ҳаётига тажовуз қилишда гумонланаётган шахсни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!