Тошкентда фуқароларга “виза олиб бераман” деган фирибгарга суд ҳукми ўқилди

Асли Андижонлик бўлган 25 ёшли Ғолиб Қодиров (исм-шарифлар ўзгартирилди) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, бир неча фуқароларга Туркия ва Хитой давлатига бориш учун виза олиб беришини ваъда қилиб, қуйидаги жиноий ҳаракатларни содир этган:
Дастлаб, 2018 йил 29 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Я.Ғуломов кўчасида жойлашган Туркия элчихонаси олдида Н.Х.га 1500 АҚШ доллари эвазига Туркия Республикасига виза қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1.500 АҚШ доллари миқдоридаги;
2019 йил апрель ойида Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Я.Ғуломов кўчасида жойлашган Туркия элчихонаси олдида Д.Д.га 950 АҚШ доллари эвазига Туркия Республикасига виза қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 950 АҚШ доллари миқдоридаги;
2019 йил 18 апрелдан 1 август кунига қадар Тошкент шаҳридаги “Кредит-Азия” дўконларида З.С.нинг ишончига кириб, унинг номига умумий баҳоси 25.055.444 сўмлик турли хилдаги маиший техника буюмларини олиб, сўнг ушбу буюмлар учун пулларни ўзи ойма-ой тўлашга ваъда бериб, ушбу маиший буюмларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу буюмларни сотиб юбориб, сотувдан тушган пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2019 йил 3 июнь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Я.Ғуломов кўчасида жойлашган Туркия элчихонаси олдида М.М.га 2.000 АҚШ доллари эвазига Туркия Республикасига виза қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги;
2019 йил 30 июнь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Я.Ғуломов кўчасида жойлашган Туркия элчихонаси олдида С.С.га 1.400 АҚШ доллари эвазига Туркия Республикасига виза қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1.400 АҚШ доллари миқдоридаги ;
2019 йил июнь ойида Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Я.Ғуломов кўчасида жойлашган Туркия элчихонаси олдида М.Б.га 1.020 АҚШ доллари эвазига Туркия Республикасига виза қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1.400 АҚШ доллари миқдоридаги;
2019 йил июль ойида Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Я.Ғуломов кўчасида жойлашган Туркия элчихонаси олдида Н.П.га 1.600 АҚШ доллари ва 350.000 сўм эвазига Туркия Республикасига виза қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1.600 АҚШ доллари ва 350.000 сўм миқдоридаги;
2019 йил 5 август куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Я.Ғуломов кўчасида Х.И.га 300 АҚШ доллари эвазига Хитой Халқ Республикасига виза қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 300 АҚШ доллари миқдоридаги;
2019 йил 10 август куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Я.Ғуломов кўчасида жойлашган Туркия Республикаси элчихонаси олдида Н.Я.га ўзини консалтинг хизмат кўрсатишга қаратилган сайёҳлик учун кетадиганларга анкета тўлдириш, билет олиб брон қилиш, туристик оператор хизматларини амалга ошируви корхона раҳбари сифатида таништириб, 1.200 АҚШ доллари эвазига унга 2017 йилда Туркия Республикаси томонидан қўйилган депортини ечиб беришга ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан 1.080 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, шунингдек, 2019 йил 24 август куни Н.Ярашовага Туркия Республикасига арзон нархларда авиабилет олиб беришни ваъда қилиб, 1.600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган
Бундан ташқари Ғ.Қодиров жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2019 йил 20 август куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Я.Ғуломов кўчасида Х.Х.га 1.100 АҚШ доллари эвазига Хитой Халқ Республикасига виза қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1.100 АҚШ доллари миқдоридаги;
2019 йил август ойида Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Я.Ғуломов кўчасида З.А.га 1.550 АҚШ доллари эвазига Туркия Республикасига виза қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1.550 АҚШ доллари миқдоридаги;
2019 йил август ойидан октябрь ойининг бошига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Я.Ғуломов кўчасида М.А.га 1.005 АҚШ доллари эвазига Туркия Республикасига виза қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1.005 АҚШ доллари миқдоридаги;
Ғ.Қодиров жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2019 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Я.Ғуломов кўчасида Ш.М.га 266 АҚШ доллари эвазига Туркия Республикасига виза қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 266 АҚШ доллари миқдоридаги ; 2019 йил 12 октябрь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Я.Ғуломов кўчасида Г.Т.га 1.300 АҚШ доллари эвазига Туркия Республикасига виза қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1.300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи фикрини, судланувчи Ғолиб Қодировни, жабрланувчиларни, гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ва судга тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, Ғ.Қодировни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топиб, жабрланувчиларга етказилган зарарларни ундириш ҳақидаги қонуний тўхтамга келиб, унга шу модда билан 6 (олти) йил 6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Бахридин Икрамов,
Жиноят ишлари бўйича Яшнободтуман суди судьяси