Тошкентда Cobalt она-болани уриб кетди

Тошкентда Cobalt она-болани уриб кетди

Жорий йилнинг 3 декабрь куни тахминан соат 17.00 ларда, 1973 йилда туғилган В.И., давлат рақами 01 Н 406 UB бўлган Cobalt русумли автомобилни Зулфияхоним кўчасида бошқариб кетаётиб, пиёдалар: 1991 йилда туғилган З.П. ва унинг фарзанди 2016 йилда туғилган К.М.ни уриб юборган. Натижада пиёда З.К. тан жароҳатлари билан касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Фарзанди К.М.нинг аҳволи қониқарли бўлгани учун тиббий кўрикдан сўнг уйига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!