Тошкентда 02 кодли автомобиль рақамларига қачон ўтилиши мумкин?

A A A
Тошкентда 02 кодли автомобиль рақамларига қачон ўтилиши мумкин?

Ушбу муддатни тахмин қилиш учун жорий код — 01 билан бошланадиган рақамларнинг мумкин бўлган максимал комбинациялар сонини ҳисобга олиш керак.

01ХЙЙЙХХ рақамининг тузилиши 17 576 000 комбинацияни назарда тутади. Уларнинг барчаси ишлатилганда, янги кодга ўтиш юз беради.

Комбинацияларнинг умумий сонини ҳисоблаш учун биз қуйидаги омилларни ҳисобга оламиз:

1️⃣ 01-ҳудуд учун битта вариант мавжуд.

2️⃣ Х ҳарфлари - ҳар бир позиция учун 26 та вариант.

3️⃣ ЙЙЙ рақамлари - ҳар бир позиция учун 10 та вариант.

4️⃣ Биринчи ҳарф Х - 26 та вариант.

Шундай қилиб, мумкин бўлган рақамлар комбинациялари умумий сони:

1 * 26 * 26 * 10 * 10 * 10 * 26 = 17 576 000.

Мавжуд вазиятни ҳисобга оладиган бўлсак - Тошкентда жисмония шахсларга тегишли 600 000 га яқин автомобиль бор ва йилига 80 000 тага ўсиб бормоқда. Ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказиш пайтида 5% авторақам утилизацияга чиқса, 17 миллион автомобилга етиб бориш ва 02 кодли рақамлардан фойдаланишни бошлаш учун тахминан 68 йил керак бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!