Тошкент вилоятида вояга етмаган шахсларнинг жасадлари топилганмиди?

Тошкент вилоятида вояга етмаган шахсларнинг жасадлари топилганмиди?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳудудида вояга етмаган болаларнинг жасадлари ички аъзолари бўлмаган ҳолатда топилганлиги ҳақидаги маълумот тарқади.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ушбу маълумотлар ҳақиқатдан йироқдир. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаракатланиб юрган ва вояга етмаганларга қизиқиш билдирувчи жиноятчи пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарларда ҳам асос йўқ. 

Тошкент шаҳар ИИББ асоссиз маълумотларни тарқатиб, ваҳима уйғотаётган кимсаларнинг шахсларини аниқлаш бўйича чора кўрмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ваҳима ва миш-мишлар манбаи бўлманг. Агарда сизда бирор-бир маълумот бўлса, Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот-хизмати билан боғланиб, уни аниқлаштириб олинг», - дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!