Трамп: "АҚШ Эронга қарши урушда катта фарқ билан ғалаба қозонмоқда"
Қўшма Штатлар баъзи оммавий ахборот воситалари тарқатаётган ёлғон маълумотларга қарамай, Эронга қарши урушда катта фарқ билан ғалаба қозонмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда Truth Social нашрида ёзган.
"Мен урушда катта фарқ билан ғалаба қозонмоқдаман, ишлар жуда яхши кетмоқда, Қуролли Кучларимиз ажойиб натижаларга эришди ва агар сиз сохта янгиликларни ўқисангиз... аслида биз урушда ютқазяпмиз деб ўйлайсиз. Душман чалкашиб кетган, чунки улар бир хил оммавий ахборот воситалари "хабарларини" олишмоқда", деб ёзган у.
Трамп АҚШ ҳарбийлари Эроннинг денгиз флоти, ҳаво кучлари, ҳаво мудофааси кучлари ва раҳбарларини йўқ қилганини яна бир бор таъкидлади: "Бу, аслида, режим ўзгариши эди!"
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Зеленский, шунингдек, эълон қилинган сулҳ вақтида Россия оммавий ракета ва авиация зарбалари бермаганини, бироқ фронтда жанг ҳаракатлари давом этаётганини таъкидлади.
НУЖ ҳақидаги ҳужжатлар АҚШ президенти Доналд Трампнинг кўрсатмаси билан эълон қилинмоқда, у апрель ойида бу мавзудаги «қизиқарли» маълумотларни ошкор қилишга ваъда берган эди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.