Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, фирибгарлар томонидан Telegram орқали юқори лавозимларда ишловчи вазирлик, идора ва турли хил ташкилот раҳбар ҳамда масъул ходимлари номидан сохта профиллар яратилиб, қўл остидаги ходимларни алдаш ҳолатлари кузатилмоқда.
Бу қандай содир бўлади?
Фирибгарлар корхона ёки ташкилот раҳбари номидан Telegram’да сохта аккаунт очиб, қўл остидаги ишчилардан бирига SMS ёзади. Мулоқот давомида ходим билан гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қизиқаётгани ва ундан (раҳбардан) баъзи маълумотларни сўрашганини айтади. Бир оздан сўнг унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими алоқага чиқишини маълум қилади.
Фирибгарнинг, яъни “ўз раҳбарини” гапларига ишонган ходим бир неча дақиқадан сўнг у билан алоқага чиққан шахсга (гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили) сўраган барча маълумотларини бериб юборади.
“Огоҳ бўлинг, шу турдаги келган SMS ёки бошқа хабарларни қабул қилиш ва ишонишдан олдин телефон орқали қўнғироқ қилиб ёки шахсан хабар юборган шахсга алоқага чиқиб хабарни қайта текшириб кўринг!
Ҳурматли фуқаролар, агар сиз шу каби ҳолатларга дуч келган бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-55-00 ёки 102 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дея қўшимча қилинади хабарда.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.
Германия канцлери Олаф Счолз Украинанинг Европа интеграцияси жараёнини ортга қайтариш мумкин эмаслигини айтиб, Россия президенти Владимир Путин ягона уруш мақсадига эришмаганини қўшимча қилди.
Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.