Исроил Ливанда шифокорларни атайлаб ўлдирди
Исроилнинг Ливандаги уч ҳафталик ҳаво ҳужумларида 150 дан ортиқ тиббий ва қутқарув ишчилари ҳалок бўлди, ўнлаб клиникалар ва шифохоналарга зарар етказилди.
Ливан ҳукумати бу ҳужумларни араб мамлакати соғлиқни сақлаш тизимини «тизимли» йўқ қилиш деб атади, деб ёзади Financial Times (FT).
Cентябр охиридан бери Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида 135 та тез тиббий ёрдам машинаси, 13 та касалхона ва фуқаролик мудофааси марказлари вайрон қилинган.
Тиббиёт ходимлари жиддий қийинчиликлар ҳақида хабар беришади, бомба портлаши туфайли баъзи тез ёрдам машиналари ярадорларга етиб бормасдан олдин бурилишга мажбур бўлган.
Ливан соғлиқни сақлаш вазири Фирас Абяд Исроилни «тинч аҳолига ҳужум қилишда» айблаб, бу ҳаракатни уруш жинояти деб атади. Шунингдек, у можаро авж олганидан бери 150 дан ортиқ шифокор ҳалок бўлганини, яна 231 нафари яраланганини айтди.
Human Rights Watch каби халқаро ташкилотлар тиббиёт ходимлари халқаро ҳуқуқ томонидан ҳимояланганлигини, уларга қарши ҳужумлар, шунингдек, шифохоналарга ҳужумлар уруш жинояти сифатида баҳоланишини таъкидлайди.