Тошкент шаҳар божхона бошқармаси 4 ойда 1224 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлади

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси 4 ойда 1224 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлади

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аниқлаш юзасидан кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2022 йилнинг январь-апрель ойлари давомида 1224 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 88,7 млрд. сўмлик товарлар олиб қўйилган.

Мазкур йўналишда олиб борилган ишлар таҳлил қилинганида, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари 246 тага ортган. Ҳуқуқбузарликларни асосий қисми ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар эканлигини кўришимиз мумкин. Ҳуқуқбузарликлар эса асосан божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар томонидан содир этилган.

Шу мақсадда, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими ходимлари томонидан “Тошкент-товар”, “Аркбулоқ”, “Сирғали” ва “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан ўқув семинарлари ташкил этилди.

Ўқув семинарлари давомида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг сони тобора ортиб бораётганлиги таъкидланиб, хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида уларни олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, семинар иштирокчиларига товар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштируви жараёнларида бирор бир ноқонуний фаолиятга ундаш ҳолатлари кузатилганида Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 71-207-09-39 телефон рақамларига қўнғироқ қилиши мумкинлиги яна бир бор иштирокчилар эътиборига етказилди.

Музаффар Тоджимаматов,

Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!