Жорий йилнинг 15 сентябрдан 15 октябргача “Тўқимачи” ҳамда “Тошкент-йўловчи” темир йўл бекатлари оралиғидаги темир йўлда техник таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан ҳаракатланиб келаётган аксарият поездлар қатнови “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалидан амалга оширилади.
Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти мутахассислари “Тошкент-Жанубий” вокзалида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда маълумот беришди.
Жумладан, “Олмаота – Тошкент – Олмаота”, “Тошкент – Новосибирск – Тошкент”, “Тошкент – Самара – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлари ҳамда “Тошкент – Хожикент – Тошкент” шаҳарлараро поездларидан ташқари, бугунги кунда “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан қатновини амалга ошириб келаётган барча йўловчи поездлар, жорий йил 15 сентябрдан 15 октябргача “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалдан ўз ҳаракатини бошлайди.
Бир ой мобайнида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари, “Шарқ” (Тошкент – Бухоро – Тошкент), “Насаф” (Тошкент – Қарши – Тошкент), “Ўзбекистон” (Тошкент – Андижон – Тошкент), ҳамда халқаро йўналишлардаги “Тошкент – Волгоград – Тошкент”, “Душанбе – Тошкент – Душанбе” йўловчи поездлари “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзал ҳудудидан рейсларини амалга оширади.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Тошкент-Марказий” ҳамда “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалларидаги барча чиптахоналар туну кун фаолият кўрсатади. Бундан ташқари чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.
“Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалдаги кутиш заллари, вокзалга киришда 3 Та бир босқичли назорат ўтиш пунктлари доимий равишда йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Шунингдек, бир ой мобайнида “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидаги чиптахоналардан поезд жўнашидан олдин чипта харид қилган, ёки янглишиб “Тошкент-Шимолий” вокзалга келиб қолган йўловчиларни “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалига олиб бориш учун вақтинча бепул автобуслар қатновлари йўлга қўйилади.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзали орқали 6 Та юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди, бундан ташқари Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида – 2 Та “Ўзбекистон”, Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида – 2 Та “Шарқ” ҳамда Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида 2 Та “Насаф” тезюрар поездлари ҳар куни қатновини амалга оширади. Шунингдек, Тошкент – Волгоград – Тошкент, Душанбе – Тошкент – Душанбе йўловчи поездлари ҳам айнан “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан ҳаракатланади. Албатта, бу поездлар ҳаракатланганда “Ҳамза” стансиясидан “Тўқимачи” стансияси орқали Ангрен йўналишига, ёки ушбу йўналишдан “Ҳамза” стансиясига борадиган юк поездлари тўхтаб турар эди. Реконструкция ишлари амалга оширилганидан кейин, мазкур ҳудуддаги темир йўлда поездларни ўтказувчанлиги яна-да ортади ва юк поездларининг тўхтовсиз ҳаракатланишига имконият яратилади.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.