Тошкент жамоат транспорти босқичма-босқич тўлиқ “яшил транспорт” тизимига ўтказилади

Тошкент жамоат транспорти босқичма-босқич тўлиқ “яшил транспорт” тизимига ўтказилади

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус саройи филиалларида
2 017 дона ҳаракат таркиби мавжуд бўлиб, шундан 672 донаси дизел ёқилғисида (33 %), 1 020 донаси табиий газ ёқилғисида (50 %), 324 донаси электр энергиясида (17 %) ҳаракатланади.

2022–2023 йилларда сотиб олинган автобусларнинг 58,7 фоизи сиқилган табиий газда, 21,4 % фоизи электр энергиясида ҳаракатланади.

Натижада, ҳаракат таркибининг ўзидан чиқадиган зарарли моддалар миқдори 2022 йилда 5,1 минг тоннани, 2023-йилда 4,8 минг тоннани ташкил этилишига эришилди.

2024–2030 йилларда қўшимча 1 200 дона электробус харид қилиш ва автобусларни табиий газ ёқилғисига ўтказиш кўзда тутилган. (https://lex.uz/uz/docs/-6546425#-6548802)

2024 йилда ҳаракат таркибини 200 дона электробус билан янгилаш орқали зарарли моддалар миқдорини йиллик 4,6 минг тоннагача камайишига эришиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!