Тошкент давлат юридик университетининг хориждаги илк факультети очилди

Тошкент давлат юридик университетининг хориждаги илк факультети очилди

Тошкент давлат юридик университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ўртасида қўшма факультетни ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Қўшма факультетда нафақат Тожикистон Республикаси, балки бошқа хорижий мамлакатларнинг фуқаролари ҳам ўқиши мумкин. Ўқиш халқаро стандартларга мувофиқ инглиз ва рус тилларида олиб борилади.

Факультетда кадрлар тайёрлаш «бакалавриат» босқичида «3+1» ва «магистратура» мутахассисликларида «1+1» икки томонлама диплом дастур доирасида амалга оширилади ва битирувчи талабалар Тошкент давлат юридик университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети дипломларини қўлга киритади.

Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети Хўжанд шаҳрида жойлашган бўлиб, 6 та факультет, 3 та ўқув корпуси ва 11 та ўқув лабораторияларини ўз ичига олади. Университетда 388 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан, 148 нафар фан номзоди ва доктори фаолият юритади.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!