Тошкент автовокзалида халқаро рейслар йўлга қўйилди

A A A
Тошкент автовокзалида халқаро рейслар йўлга қўйилди

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисига кўрсатилаётган автотранспорт хизматлари сифатини яхшилаш, юртимизнинг чекка қишлоқ ва туманларини вилоят марказлари билан боғлашда жамоат тарнспорти қатновини йўлга қўйиш борасида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги томонидан катта ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил10 январ куни қабул қилинган Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ- 2724 -сон қарори, 2018 йил 6 март куни қабул қилинган Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида ги ПҚ- 3589 сон қарорларида белгиланган вазифалар ишжроси босқичма- босқич амалга оширилмоқда.Жумладан, бундан 40 йил аввал бунёд этилган пойтахтимиздаги Тошкент автовокзалини замонавий қиёфага келтириш, бу ердаги шарт- шароитларни сўнгги талаб даражасига кўрсатиш, йўловчилар ва мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳлар учун қулай шароитларни яратиш, маҳаллий ва халқаро йўналишларда амалга оширилаётган қатновларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилди.

Фойдаланишга топширилаётган Тошкент автовокзалида бир вақтнинг ўзида 2200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкони яратилган. Вокзал сўнгги русумдаги технологиялар билан жиҳозланган. Бу ерда замонавий VIP-зал, она ва бола хонаси, тиббиёт хоналари, аёллар ва эркаклар учун алоҳида номозхона, меҳмонхона ва хостел ташкил этилган. Бундан ташқари имконияти чекланган фуқароларнинг автовокзал ҳудудида эмин- эркин ҳаракат қилиши учун барча шароитлар яратилган. Иккита лифт, иккита эскалатор, махсус пандуслар шулар жумласидан. 31 та автобусларга чиқиш перронлари ва 80 та автобус учун жой мавжуд.

Хозирги кунда Тошкент автовокзалидан - 12 та халқаро йўналиш Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрига кунига - 4 та, Туркистон шаҳрига кунига - 1 та, Қизил Орда шаҳрига кунига 1 та, Олма-ота шаҳрига кунига 3 та, Ушкунур, Тараз, Жеттисой ва пойтахт Остона шаҳарларига кунига 1 та тўғридан-тўғри рейслар, Қирғизистон Республикасининг пойтахти Бишкек шаҳрига кунига - 2 та, Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрига кунига 1 та ҳамда Россия Федерациясининг Нижний Новгород шаҳрига ҳафтасига - 3 та ва Татаристон пойтахти Казань шаҳарларига ҳафтасига 2 та тўғридан тўғри рейслар очилган ва кунига 15 дан ортиқ рейслар бажарилиб, автобуслар хизматидан кунига 500-1000 тагача йўловчилар фойдаланибкелинмоқда. Қолаверса, нафақат пойтахт Тошкент балки Республикамизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам халқаро қатновларнинг йўлга қўйилгани аҳолимизга янада қулайлик яратмоқда. Жумладан, Чирчиқ- Ушкунур, Нукус- Ушкунур, Самарқанд- Панджикент, Самарқанд- Олмаота, Самарқанд- Туркистон, Термиз- Душанбе, Денов- Душанбе йўналишларида бугунги кунда мунтазам қатновлар амалга оширилмоқда. Жами халқаро йўналишлар сони 19 та.

Бундан ташқари Тошкент-Самарканд, Тошкент-Зарафшон, Тошкент-Каттакўрғон, Тошкент-Хатирчи, Тошкент-Мирбозор, Тошкент-Пахтаобод, Тошкент-Учкудук, Тошкент-Гагарин, Тошкент-Зомин, Тошкент-Янгиер, Тошкент-Термиз, Тошкент-Денов, Тошкент-Бухоро, Тошкент-Қоракўлйўналишлари бўйича кунига - 10 дан ортиқ маҳаллий рейслар бажарилиб, автобуслар хизматидан кунига 400-500 тагача йўловчилар фойдаланмоқда. Узоқ масофали йўналишларга чипталар - 10 кун илгари сотилиши йўлга қўйилган. Имтиёзли йўловчиларга таълуқлихужжатлари орқали барча йўналишларда йўловчилар ташиш қоидаларига биноан ўз ҳуқуқларидан фойдаланади. Ҳозирда автовокзалда йўловчиларга юқори маданий савияда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, ҳар бир автобус йўналишга чиқишидан аввал тўлиқ техник кўрикдан, ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтказилади. Автобусларнинг санитар ҳолати ҳам доим назорат остида.Шунингдек,автовокзалдан қатнайдиган автобуслардан фойдаланган йўловчилар юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурталанади, суғурта пули чипталар қийматига киритилган ва ўзаро ташувчилар билан тузилган шартномалар асосида тақсимланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги 3584- сонли Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги томонидан хорижий давлатларга вақтинчалик ишлаш учун чиқиб кетаётган фуқароларининг ўз вақтида манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш мақсадида Uzautotrans Service МЧЖ автобусда ташувларни амалга оширишга ихтисослаштирилган миллий корхонаси ташкил этилган эди. Мазкур корхона паркини замонавий автобуслар билан таъминлаш борасида Хитой Халқ Республикасининг Zhengzhou Yutong Bus Co. Ltd. компанияси билан2018 йилда имзоланган шартномага кўра 168 дона кўп ўриндиқли замонавий автобусларни сотиб олиш бўйича келишувга эришилган эди.

Бугун мазкур замонавий автобусларнинг барчаси Республикамизга олиб келинди. Ушбу автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар учун барча қулайликлар яратилган. Кондиционер, салондаги иқлим назорати, актив ва пассив хавфсизлик тизимлари шулар жумласидан. Автобус 53 нафар йўловчини ўз бағрига сиғдира олади. Ўриндиқлар юмшоқ бўлиб, ҳар бир йўловчига максимал даражада қулайлик яратилган. Агар зарурат бўлса, ўриндиқларни олд ва орқа томонга силжитиш ҳамда ён томонга ҳам созлаш мумкин. Ҳар бир йўловчи ўриндиғи устида ҳаво дефлектори ва индивидуал ёритиш лампалари мавжуд. Шунингдек, йўловчиларнинг қўл юкларни жойлаштириш учун салонинг юқори қисмида махсус жойлар ажратилган. Узоқ сафар давомида йўловчиларнинг зерикмаслигини таъминлаш мақсадида автобус салони юқори классдаги медиа тизм ва иккита монитор билан жиҳозланган.

Бундан ташқари руль бошқарувида бўлган ҳайдовчига ҳам алоҳида қулайликлар яратилган. Ҳайдовчининг иш жойи яхши жиҳозланган ўриндиғи эса оғирликка қараб автоматик тарзда созланади ва уч нуқтали хавфсизлик камарига эга. Бундан ташқари зарурат бўлганда ўриндиқнинг баландлиги ва оғиш бурчагини ўзгартириш мумкин.

Uzautotrans Service МЧЖ корхонаси ушбу янги автобусларда самарали фаолият кўрсатишни ташкил этиш мақсадида махсус танлов асосида 120 яқин ҳайдовчиларни саралаб олди.Уларнинг малакаси махсус ўқув дастури асосида оширилиб, хорижий давлатлар ҳудудида ҳаракатланаётганда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги томонидан талаб юқори бўлган, йўловчиларининг катта оқими ҳаракатланаётган халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш борасида мунтазам ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Тўлиқ реконструкциядан чиққан Тошкент автовокзалининг фойдаланишга топширилиши ва Uzautotrans Service МЧЖ корхонаси автобусларининг йўналишларга қўйилиши республикамизда жамоат транспорти йўналишида янги ривожланиш даврини бошлаб беради десак муболаға бўлмайди.

Manba: darakchi. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Хаби Алонсога "Реал"нинг юлдуз вингери керак эмас

Хаби Алонсо Родригога "Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаяпти.

Россия ўт очишни тўхтатиш учун иккита шартни илгари сурмоқда — Bild

Айни дамда Оқ уй Трампнинг Путин билан суҳбати натижа бериб, рус етакчиси ўз шартларини юмшатишига умид билдирмоқда.

Истанбулдаги музокарада Россия Украинага бешта шарт қўйди

Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.

Эрон жасорат кўрсатмоқда

"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".

"Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим"

Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим — Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур лавозимни қандай эгаллаганини айтиб берди.

F-35 энди яширина олмайди! Россия ва Хитой радарлари америкалик қирувчиларни аниқлаяпти

Россия ва Хитой радарлари Американинг F-35 қирувчи самолётларини аниқлаши ва кузатиши мумкин, деб ёзади The National Interest.

Россия Қримдан ҳарбий техникани олиб чиқиб кетмоқда

Россия Севастополдаги ҳарбий базадан ҳарбий техникани оммавий равишда олиб чиқиб кетмоқда, чунки у фронтда тақчил, деб хабар берди "АТЕШ".

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган "Хоразм снаряд портлабди" деган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Хоразмда металломга топширилган снаряд портлаб кетди. Қурбон бор

Манбага кўра, снарядлар Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳарбий хизматчилардан сотиб олинган.

Россиядан қаттиқ огоҳлантириш: “Дронлар учун жавоб берасизлар!”

Россия сўнгги уч кун давомида Украина томонидан амалга оширилган дронлар ҳужумига "муносиб жавоб" беришини маълум қилди.

"Учбурчак уруш": Россиянинг янги жанговар услуби очиқланди

Россия армияси фронтда "уч томонлама бўғиш" тактикасини кенг қўллашни бошлади.

Даҳшат: она ўз қизини ўлдириш учун 100 минг рубль эвазига киллер ёллади

Бу ҳақда Life.ru нашри ШОТ Телеграм-каналига таяниб хабар берди.

Лавров: Россия Украинадаги русийзабонларни Зеленский "хунта"сидан озод қилади!

Россия бутун Украинани, айниқса, рус тилли аҳолини Зеленский "хунта"сидан "озод қилиш" ниятида эканлигини Лавров маълум қилди.

Дунёда Россия қуролларига қизиқиш ортиб бормоқда — Путин

"Ўзимизга керакли ҳамда экспорт потенциалига эга бўлган истиқболли ҳарбий маҳсулотларга алоҳида эътибор қаратиш керак".

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Очлик, бомбардимон ва ўлим: Ғазода инсоният ҳалок бўлмоқда

Ғазо шимолида жойлашган турар-жой биносига Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди.

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар туфайли 45 киши ҳалок бўлди

Уттар-Прадеш ҳукумати жабрланганларга молиявий ёрдам кўрсатишини эълон қилди.

АҚШ 75 ёшли жиноятчини қатл қилди

АҚШ 1989 йилда оиласини пичоқлаб ўлдирган, аммо охиригача айбини тан олмаётган 75 ёшли жиноятчини қатл қилди.

Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар муштлашди

Тўқнашувда ўндан ортиқ киши қатнашган. Шу билан бирга, улардан бири оломонни тарқатишга уринган ва «раҳбар муаммони ҳал қилади» деб айтган.

Сан-Диегодаги самолёт ҳалокати натижасида 3 киши ҳалок бўлди

Эддининг айтишича, самолётнинг қулашига тонгда бу ҳудудда кузатилган қуюқ туман сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Эрон Озарбайжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни ўлимга ҳукм қилди

Маҳкумнинг исми ошкор этилмади. ОАВ хабарига кўра, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг аниқ ҳолатлар кўрсатилмаган ҳолда ижро этилган.

Тошкент вилоятида битирувчилар “сўнгги қўнғироқ” учун пул ўғирлади

Ангренда 15–17 ёшдаги тўрт нафар мактаб ўқувчиси “Damas” автомашинасидан 11 миллион сўмни ўғирлади

Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқимининг 8 нафар аъзоси қамалди

Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Андижондаги мактабда 10 синф ўқувчиси дарс пайтида ўқитувчисига мушт туширди

Ўқувчи ўзини ўқитувчи ҳақорат қилгани ва шапалоқ туширганини, шундан сўнг ўзини ҳимоя қилганини айтган.

Оқ уй Эронни ядровий файл ҳақида огоҳлантирди

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Леавитт журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилди.

Линколннинг қонга бўялган қўлқоплари аукционда 1,5 миллион долларга сотилди

Бу ҳақда Freeman's-Hindman ауксион уйи хабар берди.

Агар санкциялар бекор қилинса, Эрон ядровий фаолиятини назорат қилишга рухсат беради

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи СНН телеканалида маълум қилди.

АҚШДА ҳар бешинчи бола семириб кетган

Бу ҳақда Америка президенти Доналд Трамп Оқ уйда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Японияда инсон тушларини ёзиб олиш технологияси яратилди

Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.

Тактик ядро қуроли: Россия МиГ ва Су самолётларига янги ракета ўрнатмоқда

Россия тактик ядро зарядли янги бошқариладиган авиация ракетасини жорий этмоқда

Босиб олинган Ғарбий Соҳилда бир нечта кўчманчилар ҳужумлари ҳақида хабар берилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳил ва босиб олинган Шарқий Қуддусда кеча ва бугун кўчманчилар ҳужумлари авж олди:

Дунё бўйлаб ўғирланган iPhone'лар айнан бир жойда тўпланади

Financial Times таҳририяти дунё бўйлаб iPhone'лар ўғирланишига оид йирик журналистик суриштирувни эълон қилди.

Тактик ядро қуроли: Россия МиГ ва Су самолётларига янги ракета ўрнатмоқда

Россия тактик ядро зарядли янги бошқариладиган авиация ракетасини жорий этмоқда

Босиб олинган Ғарбий Соҳилда бир нечта кўчманчилар ҳужумлари ҳақида хабар берилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳил ва босиб олинган Шарқий Қуддусда кеча ва бугун кўчманчилар ҳужумлари авж олди:

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

Дунё бўйлаб ўғирланган iPhone'лар айнан бир жойда тўпланади

Financial Times таҳририяти дунё бўйлаб iPhone'лар ўғирланишига оид йирик журналистик суриштирувни эълон қилди.

Фирибгар келиннинг сири фош бўлди

Фирибгар келиннинг сири фош бўлди

Шимолий Корея Япония денгизи томон қанотли ракеталарини учирди

Ҳозирда снарядлар денгизга тушгани тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистонда экологик ва атроф-муҳит бўйича Марказий Осиё тадқиқот маркази ташкил этилади

Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.

Қамчиқда Cobalt хандаққа тушиб кетди

Автомобилда ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи бўлган.

​​​​​​​АҚШда Исроил элчихонасининг икки ходими ўлдирилди

Гумонланувчи қўлга олинган.

Тожикистонда 2 ёшли бола боғчада каравотга осилиб қолиб, вафот этди

Маълумотларга кўра, лоқайдликка йўл қўйган 29 ёшли ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган шахснинг қариндошига 100 млн. сўм зарар ундирилди

Жумладан, қарздорга ижро ҳужжати мазмуни тушунтирилиб, унинг талабини бажармаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берилган.

Марко Рубио: "Биз Ғазога озиқ-овқат етказиб бериш ҳажми ошишини кутяпмиз"

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроил томони билан Ғазога озиқ-овқат етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб бораётганини таъкидлади.

Покистонда террорчи мактаб автобусини портлатиб юборди

Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Байден ҳақида даҳшатли даъво: “Умри 1,5 йилдан кўп қолмаган”

Саратоннинг тезкор шакли ташхиси қўйилган Байденнинг умри 12 ойдан 18 ойгача қолган бўлиши мумкин.

Қизлар армияда хизмат қилмаган йигитларга турмушга чиқмаслиги керак

Қирғизистонлик депутат Надира Нарматова парламент йиғилишида шундай фикр билдирди.

Сурхондарёда фуқаролар қовундан заҳарланаётгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкентда фастфуд сабаб 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаги кесиб ташланди

Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.

Полша Украинага қўшин юбориш бўйича якуний қарорни эълон қилди

Полша Украинага қўшин юбормоқчи эмас , бу якуний қарор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск ТВП Инфо каналида маълум қилди .

АҚШ Эрон ядровий иншоотларига яқин орада зарба беришини эълон қилди

Бу ҳақда вазиятдан хабардор америкалик расмийларга таяниб CНН хабар бермоқда .

Исроил Ғазода ўзини-ўзи мудофаа амалиётини кенгайтирди

Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.