Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли қурилиши вақти 6 йил 3 ойни ташкил этишини маълум қилди. Лойиҳага кўра, йўлда 10 та туннел бўлади.
Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Тошкент-Андижон пулли автомобил йўли бўйича Жаҳон банки билан ишлаб чиқилган лойиҳанинг асосий жиҳатлари тўғрисида маълумот берди, дея хабар қилмоқда Gazeta.uz.
Вазир ўринбосари берган маълумотларга кўра, йўлнинг 64 фоизи янги қурилиши, 36 фоизи эса реконструкция қилиниши кутилмоқда. Узунлиги 314 километр бўлган I-a категориясидаги йўл 6 қатордан иборат бўлади. Йўлнинг қурилиш муддати 6 йил 3 ойни ташкил этади.
Жараён уч босқичдан иборат бўлади: биринчи босқичда Тошкент-Ангрен (78 км), иккинчи босқичда Ангрен-Поп (93 км), учинчи босқичда эса Поп-Андижон (143 км) қисмлари қурилади. Йўл цемент-бетон қопламали бўлади.
Пулли йўлда жами 102 та сунъий тузилма қурилиши кутилмоқда. Ундаги йўл ўтказгичларнинг жами узунлиги 1122 метрга етади. Йўлда жами 10 та туннел бўлиши ва уларнинг умумий узунлиги 33 кмга етиши кутилмоқда. Энг узун туннел 6787 метрни ташкил этади.
Мазкур йўл қурилиши Тошкентдан Андижонга сафар қилиш вақтини ҳозиргидан 2 соат 14 дақиқага камайтириш имконини беради. Лойиҳа қиймати 4,28 млрд (2023 номинал нархида) долларни ташкил этади. Мазкур йўл қурилиши бўйича давлат-хусусий шерикчилик келишуви 49 йил муддатга амал қилади.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.