Толибон Афғонистонда дарахт кесишни тақиқлади

Толибон Афғонистонда дарахт кесишни тақиқлади

Толибон ҳукуматининг янги қарорлари маълум бўлди.

Маданият ва ахборот вазирининг ўринбосари Забиулла Мужоҳидга кўра:

1. Қатл қилинганларнинг жасадлари фақат суд қарори билан омма олдида намойиш этилиши мумкин.

2. Ўрмонларни кесиш ва ёғочни мамлакатдан олиб чиқиш тақиқланади. Илгари шунга ўхшаш ташаббус Кунар вилоятида жорий этилган.

3. Савдогарлар, валюта айирбошловчилари, таниқли мутахассислар хавфсизлигига, нефт захираларини (умуман ёқилғини назарда тутган ҳолда) ва улар билан боғлиқ инфратузилмани ҳимоя қилишга жиддий эътибор қаратиш лозим. Худди шу буйруқ бир ой олдин берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!